Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” бош мураббийи
06 ноя 2016 16:39
Новости
Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” бош мураббийи
Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг жорий йилги мавсумдаги омадсиз қатнашуви кўриб чиқилди. Жамоанинг чемпионатдаги иштироки қониқарсиз бўлганлиги сабаб мураббийлар штабида фаолият юритган бош менеджер Равшан Бозоров, бош мураббий Рустам Дўрмонов, мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар истеъфога чиқарилди. Йиғилишда жамоа аъзоларига янги бош мураббий сифатида Илҳом Мўминжонов таништирилди. Мўминжоновга мураббийлар штабида ўзи билан “Пахтакор”да ишлаган Владимир Андреев ва жамоамиз ёшлари билан ишлаб келаётган Дурбек Умаралиевлар ёрдам беришади.
Футболчилик фаолиятида давомида Илҳом Ибрагимович “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганлигидан кўпчилик мухлисларимизнинг хабарлари бор. Ҳужумчи сифатида тўп сурган Мўминжонов 2003 йилги мавсумни айнан “Навбаҳор”да ўтказган. Бундан ташқари у “Трактор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” каби жамоаларида ҳам тўп сурган. Жароҳат туфайли фаолиятини барвақт якунлашга мажбур бўлган Мўминжонов кейинчалик мураббийлик соҳасида иш бошлаганди. Мураббийлик фаолияти давомида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клублари академиясида иш юритган кейинчалик “НБУ-Осиё” ва “Пахтакор” ёшлар жамоаларида ишлаган. 2014 йилдан шу кунгача “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётганди.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии