RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  99 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятда мураббий айбдор" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятда мураббий айбдор"

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин тўғрисида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

- Мағлубиятда мураббий айбдор бўлади. Ўйлайманки, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик. "Машъал"нинг 90-рақамли ўйинчиси (Зафар Тўраев) мен учун учрашувдаги энг яхши ҳужумчи бўлди. У яратилган имкониятдан фойдаланиб, дарвозамизга гол уришга муваффақ бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам шогирдларимга бугунги ўйин учун рахмат айтаман. Беллашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Сардор Азимовга нисбатан муборакликлар ўз жарима майдонида яққол қоида бузишганди. Бу вазиятда ҳакам 100 фоиз пенальти белгилаши керак эди. Аммо бу унинг хатоси бўлди.

Шунингдек дарвозамизга ҳам нотўғри пенальти белгиланди. Мазкур холатда футболчимиз тўпга қўли билан тегинмаганди. Аксинча тўп ўйинчининг юзига теккан. Хатто футболчининг юзи қонаб кетган. Тўғри, барча хато қилиб туради... "Машъал"да шиддат борлиги ҳам кўзга ташланди. Лекин биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Хаёт давом этади. Навбатдаги учрашувларга пухта тайёрланамиз. Олдимизга клуб раҳбарияти ўтган йилги натижага қараганда юқорироқ ўринларни эгаллашни вазифа этиб белгилаган. Мақсадимиз - кучли олтиталикка кириш. Иккинчи даврада 4 турдан сўнг илк мағлубиятни тан олдик. Қолган турларда ёрқин ғалабалар билан мухлисларни ўйингоҳга чорлашга ҳаракат қиламиз.

Рўзимбой Аҳмедов учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди. Бироқ, унда кичик жарохат борлиги туфайли у бугун захирада қолдирилди. Ўйлайманки, у бугун тақдим этилган 30 дақиқалик имкониятда яхши таассурот қолдирди. У бурни синган бўлишига қарамай бахс сўнггигача ўйнади. Бунинг учун унга ташаккур айтаман. Аббос Махсталиевда ҳам жарохат борлиги боис захирада қолди. У аста-секин жисмоний ҳолатини тиклаб бормоқда.


Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика