RU

Последние новости

19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  0 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  14 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2

Илҳом Мўминжонов: “Иньяц билан шартномани бекор қилдик” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Иньяц билан шартномани бекор қилдик”

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ҳужумчиси Азамат Алланиёзовлар қатнашишди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Чиройли ўйин бўлди. Ҳисоб бунданда йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Афсуски, шогирдларим яратилган хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Шу сабабли 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан чекландик. Ушбу ғалаба билан ўйингоҳга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни табриклаймиз. Футболчиларимиз мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни бажариб, чиройли ютуққа эришганимиз учун уларга каттакон раҳмат айтаман.

- Турғунбоевнинг йўқлигида “Навбаҳор”нинг ўйини мазмунлироқ кўринди. Бунга қандай қарайсиз?


- Йўқ. Азизбек Турғунбоевнинг таркибда йўқлиги билинди. Турғунбоев бугунги кунда жамоамизнинг етакчи футболчиси. Кейинги учрашувларда Азизбек майдонга тушади ва янада чиройлироқ ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Аслини олганда унинг майдонда йўқлиги сезилди. “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Рақибнинг сўнгги икки ўйинини кўрганиб чиқиб, шунга мослаб, тактика танлагандик. Бир сўз билан айтганда, қўқонликларнинг нозик ва кучли жиҳатларидан хабаримиз бор эди. Йигитлар якунда ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди, яъни улар кўрсатмаларимизни юз фоизга бажаришди.

- Сулаймоновга биринчи бўлимда кескин эътироз билдирдингиз. Бу ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлса керак?


- Ҳар бир мураббийда бу каби ҳиссиётлар бўлади. Сардор 60 дақиқа давомида ўз меҳнатлари туфайли гол уриш учун тўртта имкониятга эга бўлди. Шу сабабли унинг гол уришини истагандим. Ҳиссиётларимни футболчимиз яхши билади. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши ўйин кўрсатди. Лекин, ҳужумчилардан фақат гол талаб қиламан.


- Жамоадаги ўзгаришлар хусусида ҳам икки оғиз фикр билдирсангиз...


- Учрашув якунига етгач, сербиялик ҳужумчи Ненад Иньяц билан тузилган шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Футболчи бугун жамоа билан хайрлашди. Ўтган вақт давомида Иньяц жамоамизга ёрдам берди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари номидан унга каттакон раҳмат айтамиз. Футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. Режамизга кўра, жамоага янги футболчиларни таклиф этамиз. Уларни айнан ким эканлиги ҳозирча сир.

- “Навбаҳор”га келганингиздан буён “водий дерби”ларида ғалаба қозона олмаётгандингиз. Бугунги учрашув олдидан қандайдир босим сезилмадими?


- Ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир рақибни мураббийлар штаби билан синчковлик билан ўрганиб чиққан ҳолда тактика танлаймиз. Бугун ўйлаган режаларимизни амалга ошириб, йирик ғалабани тантана қилдик. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” ҳужумчиси): - Авваламбор мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бош мураббиймиз томонидан берилган кўрсатмаларни ортиғи билан уддаладик, деб ўйлайман. Йигитлар билан бирдамликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилганимиз сабабли, ишончли ғалабани қўлга киритдик.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика