RU

Последние новости

16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  1 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  8 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Сафар ўйинига астойдил тайёргарлик кўргандик. Ўйиндан олдин "Арал Самали" жамоасини иккита ўйини видеосини таҳлил қилгандик. Бугун футболчиларимга раҳмат айтаман. Рақиб дарвозасига кўпроқ гол киритишимиз мумкин эди. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи устида яна ишлаймиз.

- Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа таркибида қайси футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайсиз?

- Энди "Арал Самали" футболчилари орасида Алланиязов ва Алимовлар яққол ажралиб туришди. Жамоамда барча футболчилардан кўнглим тўлди, уларнинг ҳаммаси яхши ўйнади. Дарвозабоним ҳам қийин вазиятларда яхши ўйнади.

- Стадион борасидаги фикрингиз қандай?


- Биз бугун сунъий майдонда ўйнашимиздан хабаримиз бор эди. Тошкент шаҳридаги йиғинда шу каби сунъий майдонда машғулот ўтказганмиз. Ҳозирги кунда сунъий майдонлар орасида "Арал Самали" майдони энг яхшиси деб ўйлайман. Балки ёз ойларида қийин бўлиши мумкин.

- Бугун Акбар Тўраев майдонга туширилмаганини сабаби нима?


- Акбар Тўраев ўтган 3 та учрашувда гол ўтказиб юбормади, ундан кўнглимиз тўқ. Машғулотларда бармоғини жароҳатлаб олди. Шу сабаб бугун Машхур Муҳаммаджоновни асосий таркибда туширдик.

- Майдон трибуналари ҳақида фикрингиз?


- Майдон холати яхши. Биз ҳозир ПРО-Лигада ўйнаяпмиз. Трибуналарда тўлиқ шароит бўлмаганига қарамай шунча мухлис келиб жамоасини қўллаб-қувватлаб турди, бунга қойил қолдим.

- Азамат Алланиязов билан аввал ҳам ишлагансиз. Ўйинга тайёрлаган услубингизда унинг ҳам имкониятларини ҳисобга олганмидингиз?


- Азамат Алланиязовни яхши биламан. У ўтган турларда 2 та гол урганди. Алимов ва Алланиязовларга алоҳида ҳимоячи қўймадим. Фақат стандарт вазиятларда Алланиязовни қаттиқ қўриқлаш кераклигини тушунтиргандим. Боиси у бундай вазиятларда кўпроқ имкониятга эга бўларди.

- Бугун қайси жиҳатлар эвазига жамоангиз устунликка эришди?


- “Арал Самали"ни ўрганиб чиққандик. Бугун қисқа узатмалар эвазига устунликка эришдик деб ўйлайман. "Хоразм" билан ўйиндаги холатдан келиб чиқиб услуб танлагандик. Бугун биз юқори прессинг услуби билан ўйнамадик.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика