RU

Последние новости

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  23 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  37

Илҳом Абдуғаниев бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилган? Новости

Илҳом Абдуғаниев бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилган?

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Хусусан, “Нефтчи” – “Металлург” (7:6) учрашуви голларга бой кечди. Учрашувдан сўнг фарғоналиклар сафида иккита гол уришга муваффақ бўлган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбатлашдик. 

“Металлург” билан баҳсда тўғрисида

“Бугун жуда  қийин ўйинни ўтказдик. Кечаги кунги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик ҳамда “Металлург”га жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўз навбатида бекободликлар ҳам кеча оғир ўйин ўтказганлиги бугунги баҳсда сезилиб қолди. Бир сўз билан айтганда, қизиқарли баҳс бўлди.  

Қўлга киритилган ғалаба ҳақида

“Жамоамиз ўз имкониятларидан максимал даражада фойдалана олди. Қолаверса, муваффақият йўлида кучли шижоат кўрсатди. Бу эса бизнинг ғалабамизни таъминлаб берди. 

“Максам-Чирчиқ”дан учралган мағлубият борасида

“Мазкур ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Қолаверса, юзага келган голли имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда рақибимиз қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланди. Одатда, биринчи ўйин қийин бўлади. Бу сафар ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. 

Мақсадлари тўғрисида

“Ҳар бир ўйинда голлар уришга ва жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Бу мавсумда ўз олдимга 25тадан кўпроқ гол уришни олий мақсад қилганман. Чемпионат якунига қадар буни амалга оширмоқчиман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика