Илдар Сакаев: "Термиздаги баҳсда қўлга киритилган очкодан мамнунмиз"
29 апр 2019 21:20
Новости
Илдар Сакаев: "Термиздаги баҳсда қўлга киритилган очкодан мамнунмиз"
“Сурхон” – “Андижон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Илдар Сакаев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Жуда жанговар руҳдаги баҳс бўлганини таъкидлай оламан. Йигитларга борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат. Шунингдек, узоқ масофадан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган ишқибозларимиздан ҳам миннатдорман. Суперлигада ҳар бир учрашув жиддий курашлар остида ўтади. Ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Асосийси – шу оралиқда имкон қадар тезроқ тикланиб, кейинги ўйинга тайёр бўлсак бўлгани. Бугунги баҳсда қўлга киритилган очкодан мамнунмиз. Энди келаси ўйинларда ҳам очколар қўлга киритишга уринамиз, - деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии