RU

Последние новости

14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  3 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  1 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  6 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   6 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  5 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш” Новости

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш”

Ҳамюртимиз Икром Алибоев бугунги кунда Жанубий Кореянинг K2 Лигаси иштирокчиси “Тэджон Хана Ситизен” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мавсум якунларига кўра, унинг жамоаси чемпионатни 3-ўринда якунлади. Хўш, Алибоевнинг келгусида қандай режалари бор? Шу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

- Янги жамоамдаги фаолиятим бир маромда кечмоқда, - дея гап бошлади Алибоев. Биз чемпионатни 3-ўринда тугатдик. Эндиликда K1 Лигасига йўлланма олиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этамиз. Мақсадимиз, ушбу плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқчимиз. Жамоамизнинг асосий мақсади келгуси йилда Жанубий Кореянинг Суперлигасида иштирок этиш ҳисобланади.

- Икром, сиз бундан аввал “Сеул” билан кучлилар орасида тўп тепдингиз. Хўш, Кореянинг икки лигаси ўртасида тафовут борми?

- Унчалик катта тафовут йўқ. K1 ва K2 лига жамоаларининг кучлари деярли тенг. Дейлик, “Чонбук Моторс” билан “Улсан” клублари бошқаларга нисбатан бироз кучлироқ. Қолганларнинг савияси деярли бир хил.

- Жароҳатингиздан кейинги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, жароҳатдан кейин спорт формамни тиклашга катта эътибор қаратгандим. Барчаси жойига тушиб бормоқда.

- “Тэджон” билан шартномангиз қачон тугайди?

- Шартномам муддати шу йилнинг декабрида поёнига етади.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирдан бирор нима дея олмайман. Шу ўринда “Тэджон” клуби мен билан амалдаги шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилмоқда. Боз устига, олдимда бошқа жамоалардан ҳам яхши таклифлар тушган. Ҳозирча якуний қарорга келганим йўқ. Барчасини вақт кўрсатади.

- Балки Ўзбекистонга қайтишингиз мумкинми?

- Бунга ҳам аввалдан бирор нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика