Икром Алибоев: "КХДРнинг ўйини қовушмади"
08 июн 2019 12:50
Новости
Икром Алибоев: "КХДРнинг ўйини қовушмади"
Икром Алибоев КХДРга қарши учрашувдан сўнг сайтимизга қисқа интервью берди.
- Икром, ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Бу ўйин биз учун яхши ўтди. Аммо, биринчи голгача озгина қийналдик. Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг эса ўйинимиз очилиб кетди. 2-бўлимда анча яхши ҳаракат қилиб, 3та гол уришга эришдик.
- КХДРнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Шимолий Кореянинг бугунги ўйини... Билмадим, бу таркиби қандай таркиб, лекин бу ўйинда унчалик яхши ҳаракат қилишмади. Балки асосий таркиб ўйинчиларимасдир, балки янги ўйинчиларни синаб кўришаётган бўлишлари мумкин. Шундан бўлса керак, уларнинг бугунги ўйини қовушмади.
Алишер Остонов ёзиб олди.
Похожие новости
20:11
Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди 29
Комментарии