RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Иккинчи лига: “Яшнобод”нинг навбатдаги йирик ғалабаси Новости

Иккинчи лига: “Яшнобод”нинг навбатдаги йирик ғалабаси

Футбол бўйича Тошкент шаҳар иккинчи лига баҳслари тобора қизғин тус олмоқда.

Мусобақанинг учинчи тури доирасида “Яшнобод” футбол клуби мавсумнинг илк уй учрашувини ўтказди. Чемпионат учрашувларида рақибларини “Обод” стадионида қабул қилаётган яшнободликлар унда Мирзо Улуғбек туманининг “Автомобилист” жамоасини қабул қилди.
Ўйин олдидан чемпионатнинг тантанали очилиш маросими уюштирилди. Сўнгра баҳсга старт берилди. Шиддатли ва ҳужумкор руҳда кечган ўйинда Азиз Файзиев шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди — 3:0. Голларни Жавлон Примбетов, Сойиб Сафаров, Расул Шуҳратовлар киритди.
Шундай қилиб, мавсумда кетма-кет учинчи ғалабасини нишонлаган “Яшнобод” жамоаси ўз ҳисобидаги очколари оснини 9 тага етказиб, жадвалдаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаб олди. Тақвимга кўра, яшнободликлар тўртинчи турда сафарда тўп суради. 8 май куни бўладиган баҳсда “Яшнобод” футболчилари “Бунёдкор-Б” жамоаси меҳмони бўлишади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Иккинчи лига, “В” гуруҳи
3-тур, 2018 йил 1 май
“Яшнобод” — “Автомобилист” — 3:0(1:0).
Ҳакамлар: 
Игорь Гармашов, Санжар Кагаров, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
“ЯШНОБОД”: Бобуржон Ҳайдаров, Фирдавс Кенжаев, Юсуф Алиев, Ислом Исмоилов, Шокир Бекназаров, Тимур Васильев (с), Тохир Исроилов, Миржамол Мирзаев, Жавлон Примбетов, Азамат Бойматов, Аббос Саидкаримов.
Захирадагилар: Ҳайитмурод Ахматов, Сойиб Сафаров, Аваз Суюндиков, Баҳодир Даминов, Расул Шуҳратов, Шерзод Хўжаёров, Эдем Азимов.
“АВТОМОБИЛИСТ”: Игорь Самодуров, Жасурбек Ҳамиджонов, Дилмуроджон Мамақўзиев, Владимир Янушевский (с), Темур Обитов, Равшан Якубжонов, Фаррух Йўлдошев, Бахтиёр Янгибоев, Ойбек Маҳмудов, Шерзодбек Содиқжонов, Ҳабибулло Маърупов.
Захирадагилар: Шуҳратилла Хикматиллаев, Низомиддин Султонов, Жавоҳирбек Муқумжонов, Шаҳзод Абдуназаров, Жамшид Жуманов, Шаҳзод Неъматов, Исроилжон Исмоилов.
Голлар:  Жавлон Примбетов (45), Сойиб Сафаров (76), Расул Шуҳратов (82).
Четлатиш: Эдем Азимов (85).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика