RU

Последние новости

06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  0 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  17 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0

Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди Новости

Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«Реал» ва «Порту» клубларининг собиқ посбони Икер Касильяс твиттер орқали 39 ёшида профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Касильяснинг футболдан кетиши қишдаёқ айтилганди. 2019 йил май ойида у юрак хуружини бошдан кечирганди. Кейинроқ Икер Испания футбол Федерация президенти бўлиш учун ўз номзодини илгари сурди, бироқ кейинроқ уни қайтариб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, у «Реал»га қайтади ва президент маслаҳатчиси бўлади.

Касильяс «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1998-2015 йилларда мадридликлар сафида тўп тепди. «Қироллик клуби» билан бирга 18та соврин қўлга киритди. Улар орасида 5та Испания чемпионлиги, иккита мамлакат кубоги ва учта Европа чемпионлар лигаси соврини бор. «Порту» билан икки бор Португалия чемпиони бўлди, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Испания терма жамоаси сафида Касильяс 2000-2016 йилларда ўйнади. Терма жамоа билан бирга икки бор Европа ва бир бор Жаҳон чемпиони бўлди.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика