RU

Последние новости

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  114 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Икарди, Бензема ва Темурхўжа Абдухолиқов Новости

Икарди, Бензема ва Темурхўжа Абдухолиқов

Клублари сафида яхши ўйнаётган лекин терма жамоага чақирув олмаётган футболчилар ҳақида маълумот берамиз.



Карим Бензема 4та гол

"Реал" ҳужумчиси нима сабабдан терма жамоага чақирилмаслигини кўпчилик билади. Вальбуэна билан боғлиқ машмашаларга аралашиб қолган Карим учун терма жамоа эшиклари ёпилган.



Мауро Икарди 8та гол

Икардининг вазияти ҳам деярли Бенземанига ўхшаш. У Макси Лопеснинг хотини бўлган Ванда Нарани йўлдан ургани учун Аргентина терма жамоасида ўйнай олмаяпти. 




Александр Лаказетт 9та гол


Яқинда жароҳатидан қутулиб сафга қайтган Александр Ляказетт охирги иккита ўйинда 3та гол урди. Балки Дешам кейинги йиғинларга ҳужумчини жалб қилар, ҳозирча унга эхтиёж сезилмаяпти.



Энтони Модест 11та гол

Яна бир франциялик ҳужумчи. Франция ёшлар терма жамоасида ўйнаган лекин миллий терма жамоага умуман жалб қилинмаган Модест бу мавсумда Германия чемпионатида 9та ўйинда 11та гол уриб Бундеслигада тўпурар бўлиб турибди. Бироқ Дешам уни чақиришни ҳаёлига ҳам келтирмаяпти.


Темурхўжа Абдухолиқов 21та гол

2016 йилги олий лиганинг 28та туридан сўнг рақиблар дарвозасига 21та гол урган Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистон терма жамоасига чақирилмаяпти.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика