RU

Последние новости

12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  0 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  8 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  11 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  9 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  1 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   38 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2 09:55"Ал Фейҳа" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  0 09:30"Андижон", "Нефтчи", "Бунёдкор" собиқ футболчилари "Хоразм"да  4 09:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"дан устун келди   1 08:30"Динамо" икки нафар легионер, дарвозабон ва "Нефтчи" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 08:00"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   43 00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  23 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  39

ИИВ стадион қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади Новости

ИИВ стадион қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади

Россия Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ) ЖЧ-2018 учун тайёрланаётган "Арена Балтика" стадиони қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади.

Полиция фирибгарлик айблови бўйича иш очди. Унга "ГлобалЭлектроСервис" ОАЖ ("Сумма" компаниясига тегишли) томонидан ёлланган пудратчи ташкилотларнинг бири аралашган. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, стадион қурилиши учун қурилиш майдонининг тайёрланишига сарф-харажатлар ошириб кўрсатилган.

28 июнь куни ИИВ ходимлари "ГлобалЭлектроСервис" компанияси офисида тинтув ишларини ўтказишди. "Сумма" компанияси вакилларининг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Калининграддаги стадион қурилишида "ГлобалЭлектроСервис" ҳамда пудратчи ташкилотларнинг шартнома ҳужжатларига қизиқиб қолишган.

"ГлобалЭлектроСервис" 2013 йилнинг декабрь ойида ЖЧ-2018 учун қуриладиган стадион ҳудудини тайёрлаш учун аукционни ютиб олган эди. Ўша пайтда вилоят ҳукумати билан шартнома тузилган ва унга кўра, пудратчи 850 млн. рубль эвазига  22 гектар майдонда инженерлик ишларини олиб бориши керак эди, йўллар қуриши керак эди. Пойтахт фирмаси бу ишлар учун "Калининград Альфа строй", "Вест" ва "Геострой" каби пудратчи ташкилотларни жалб қилган.

Бироқ, ИИВ шубҳаларига кўра, пудратчилар фақатгина бажарилган ишлар харажатларини оширибгина кўрсатмай, балки иш тақвимини ҳам бузишган. Шартномада кўрсатилган бир йил ўрнига икки йил сарфланган. 2016 йил арена буюртмачиси арбитраж судига мурожаат қилди ва "ГлобалЭлектроСервис" ОАЖдан 60 млн. рубль миқдорида пул тўлашни талаб қилди, аммо улар ишда ютқазишди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Санкт-Петербургдаги стадион қурилиши учун ажратилган бюджетдан ҳам пуллар ўғирлангани аниқланган эди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика