Игуаин “Милан”га қарши ўйиндан олдин Марадонадан смс-хабар олди
23 сен 2013 17:24
Новости


Игуаин “Милан”га қарши ўйиндан олдин Марадонадан смс-хабар олди
“Наполи” клубининг Аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаин, Италия чемпионати 4-туридан ўрин олган “Милан” клубига қарши ўйиндан олдин, ўзининг ватандоши ҳисобланган футбол юлдузи Марадонадан смс-хабар олди.
Италиан ОАВнинг хабарига кўра, “Наполи” клубининг собиқ ўйинчиси Игуаинга “Майдонга туш ва “Сан-Сирода” гол ур” деган хабар юборган.
Таъкидлаб ўтамиз, кечаги ўйинда Игуаин “Наполи”га ғалаба келтирувчи голни уришга эришган. Миландаги ўйинда “Наполи” 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Комментарии