Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда" 
		
		14 авг 2021 23:01
        Новости	
	 
				 
				Игорь Шквирин: "Суперлигадан ким тушиб кетади? Ҳаммаси олдинда"
"Бугунги ўйин стратегик жиҳатдан биз учун муҳим аҳамият касб этарди. Ғалаба зарур эди. Футболчилар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ўйинга "Сўғдиёна"ни ўрганган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизга ишонч билдираётган раҳбариятимизга ҳам катта миннатдорчилик билдираман. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлса-да, ишонаманки, телевизор ортида кўплаб яйпанлик ишқибозлар бизга далда бериб туришибди. Барчаларини жамоа номидан табриклайман",- дейди Игорь Шквирин.
- Ҳумоюн Муртозаев бугун бироз орқароқда ҳаракат қилгани сизнинг кўрсатмангиз билан боғлиқми?
- Ҳа, чунки Синиша Бабич ҳали тузалгани йўқ, Сардор Абдураимов ҳам тайёр эмас. Шу боис Ҳумоюнни ҳужумчи ортида синаб кўришга қарор қилдик.
- Бугунги учрашувда қайси футболчи ўзини кўрсата олди?
- Мен айнан битта футболчини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Барча футболчилар кўрсатмаларни бажаришди. Майдонда биринчи ўринда хоҳиш ва иштиёқ юқори эканлиги кўриниб турди. Футболда қанотлардан ташкил қилинган ҳужумлар марказдан уюштирилган ҳужумдан кўра доим кескинроқ бўлади. Шунингдек, мухлисларга ҳам манзур келади. Бизда қанотда Билол Тошмирзаев яхши ўйнамоқда. Унда дриблинг бор. Умид қиламанки, бу бизга фойда келтиради.
- Суннатилла Абдуллажоновнинг ҳолати қандай?
- Унинг жароҳати хавфли эмас. Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. Жиддий нарса йўқ.
- Айни пайтда Суперлигада қолиш учун қуйи ўринлардаги жамоалар орасида рақобат кучли кечмоқда. Сизнингча, қайси жамоаларнинг Суперлигадан тушиб кетиш эҳтимоли бор?
- Бу ҳақда гапириш қийин. Масалан, кеча "Сурхон" "Андижон"ни мағлуб этди. "Машъал" "Пахтакор" билан қандай ўйнаганини ҳамма кўрди. Тошкентда дуранг натижага эришиши ҳам мумкин эди. Шундай экан, ҳаммаси олдинда.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии