Игорь Шквирин: “Нефтчи”га кўп жабҳада ютказдик”
24 сен 2016 22:52
Новости
Игорь Шквирин: “Нефтчи”га кўп жабҳада ютказдик”
Олий лига 23-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Игорь Шквирин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Бугунги ўйин давомида “Нефтчи” жамоасининг ғалабага бўлган иштиёқи ўта юқори эканлиги билиниб турарди. Афсус, бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Кўп жабҳада рақибга имкониятни бой бердик.
- “Олмалиқ”нинг ҳужумларига якун етишмади. Тўғрими ?
- Ҳужум муаммоси ҳамма клублар қатори бизда ҳам бор. Айни пайтдаги ҳужумчиларимиз ҳам ёмон эмас. Уларнинг харакатларидан қониқиш ҳосил қилдим.
- Бугун “Олмалиқ” мағлуб бўлди. Лекин сиз ўзингизни жуда хотиржам тутяпсиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин ?
- Мен мағлубиятларни хотиржамлик билан қабул қиламан. Мағлубиятдан ваҳима қилмаслик керак аксинча ундан тўғри хулоса чиқариш лозим, - деди “Олмалиқ” бош мураббийи
“Нефтчи” матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии