RU

Последние новости

21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  1 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  50 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6

Игорь Шквирин: "Луис Суарес яқин орада Ўзбекистонда ўйнамаса керак" Новости

Игорь Шквирин: "Луис Суарес яқин орада Ўзбекистонда ўйнамаса керак"

"Олмалиқ" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Игорь Шквирин қатнашди.
"Ўйин оғир ўтди. Осон бўлмаслигини кутгандик. "Қўқон-1912" муносиб рақиб. Ғалабадан мамнунмиз", - дейди Шквирин.

"Павленко ва Пиримовни майдонга туширишни олдиндан режалаштиргандик. Улар орқали ўйинни кучайтиришни ўйлагандик. Улар томонидан яратилган гол жуда чийроли чиқди деб ўйлайман. Балки Пиримов яна шундай вазиятдан гол ура олмас, лекин ўтган турда ҳам биз деярли шундай гол ўтказгандик".

Одатда ҳимоячиларни алмаштиришмайди. Шу боис тўлиқ тайёр бўлмаган ҳимоячиларни майдонга туширмадим.

Албатта, март ойининг энг яхши мураббийи деб топишганидан хурсанд бўлдим. Аммо жамоамнинг ғалабаси мен учун энг биринчи ўринда туради.

Мурзоев Қозоғистонда ўйнаб келди. Марказий ҳужумчи гол уриши керак тўғри, у ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳаддан ортиқ хоҳлаши натижасида тўп кирита олмаяпти. Луис Суарес кўп гол уришини биламан. Аммо менимча у яқин орада Ўзбекистонга келмаса керак (кулади).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика