RU

Последние новости

14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  0 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  4 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  8 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  7 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  26 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  48

Игорь Шквирин: “Локомотив” ҳақли ғалабага эришди” Новости

Игорь Шквирин: “Локомотив” ҳақли ғалабага эришди”

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Олмалиқ” баҳсида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб “кончилар” бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.
-   Аввало “Локомотив”ни бугунги ютуқ билан табриклайман, - дея сўз бошлади Игорь Анатольевич. - Шуни айтишим мумкин, рақиб ҳақли ғалабага эришди. “Локо” бизга нисбатан яхши тайёргарлик кўрибди ва буни амалда исботлади. Ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши мумкин эди. Биз негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бутун баҳс давомида рақиб дарвозаси томон нари борса бир марта хавфли зарба йўлладик. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабон хатога йўл қўйди, лекин футбол жамоавий ўйин эканлигини унутмайлик. Шундай экан, мағлубиятда бутун жамоа айбдор. Ўтган йил Олмалиқда ҳам шу “Локомотив”га ютқазганимизда дарвозабон хатога йўл қўйганди ва ўшанда ҳам Карпенко гол урганди. Бу сафар ҳам Карпенко тўп киритишга муваффақ бўлди, аммо бошқа дарвозабонга.

-   Мақсадмурод Шомуродов нима учун дарвозани қўриқламаяпти?
-   Аввалига у жароҳат олганди, кейин уйига бориб даволаниб келди. У бугунги учрашувга тайёр эди, бироқ мураббийлар штаби билан келишган ҳолда Умид Хонимқуловни танладик.

-   Санжар Шоаҳмедовни нима сабабдан биринчи таймдан сўнг алмаштирдингиз? Бу унинг терма жамоада ўйнагани билан боғлиқми?
-   Чунки у ўзидан кутилган ўйинни умумаан намойиш эта олмади. Санжар ўтган йилги ўйинларининг ҳатто 50 фоизини ҳам кўрсатмаяпти. Биз уни бир йилдан бери терма жамоа бош мураббийига тавсия қилиб келяпмиз. Аммо терма жамоага чақирилди дегунча ўйинида пасайиш юзага келяпти. Шоаҳмедов бугун аслида захирадан жой олиши керак эди, лекин ўйин бошланишига оз вақт қолганида Дарко Станоевичнинг тўсатдан қорни оғриб қолди. Натижада Санжарни мажбуран асосий таркибга киритдик.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика