RU

Последние новости

14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   4 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17

Игорь Шквирин: "Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо..." Новости

Игорь Шквирин: "Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо..."

"Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин мавсум якунлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Клубдан ҳали ҳеч ким менга кетишим тўғрисида айтгани йўқ. Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо раҳбарият мени чақириб ҳали ҳеч қандай гап айтмади. Чемпионатнинг сўнгги турини ўтказганимиздан кейин ҳаммамиз таътилга чиқдик. Мен ҳозирча сизга фақат шуларни айта оламан. Тўғри, жорий мавсумни жуда ёмон ўтказдик. Илгари бу қадар пастки ўринга тушиб кетмаган эдик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Қаердадир бир хатога йўл қўйдик, қайсидир ўйинларда омад биздан юз ўгирди. Табиийки, натижага мураббий жавобгар ҳисобланади. Мураббийнинг қисмати шунақа", - дейди Игорь Шквирин "Футбол Экспресс" газетасига.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" клубига россиялик мураббий Виктор Кумиков тайинлангани ҳақида хабарлар чиққанди. Игорь Шквирин 2008 йилги мавсумдан буён "Олмалиқ" бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётганди.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика