RU

Последние новости

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  61 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти Новости

Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти

Игорь Акинфеев замонавий спорт журналистикаси унга ёқмаслигини айтди.

– Журналистика – жуда қизиқарли омил, сиз унга қандай муносабатдасиз?

– Хўш, бу энди журналистика бўлмаса керак. Сиз ҳозир "микрофон" дедингиз, лекин микрофонни фақат матбуот анжуманида ёки ўйиндан кейинги флэш-интервьюда кўраман. Қолган барча ҳолатларда – бу айфон, самсунг ёки бошқа телефон билан пешонангга, кўзингга, бурунга тиқиш, аҳмоқона саволлар бериш. Мен буни журналистика деб ҳисобламайман. Бу одам журналист сифатида таълим олмаган... Билмайман, балки таълими бордир.


Лекин, биринчиидан, бу одобсизлик – бу бир. Иккинчидан, доимо провокацион саволлар – бу икки. Футболчи журналистга қўпол жавоб берса, уни жаримага тортишади. Бу хоккейда ҳам борми? Нега провокацион саволлар, телефонни буринга тиқиш учун жарима йўқ.


Келишади ва телефонини бурунга тиқишади. Хўш, бу одам билан қандай мулоқот қилиш мумкин? Менинг телеграм-каналим бор, у ерда ўз ҳис-туйғуларимни айта оламан, ўйинни тасвирлайман ёки яхши бир видео ёзиб қўяман, тамом. Ўйиндан кейинги интервьюлар ва бошқа барча нарса – мен фақат ёнидан ўтиб кетаман. Шундай дейман: "Йигитлар, кечирасизлар, у ерда ҳозир ёшлар бор, улар сизга ҳаммасини айтиб беришади".


Яъни, биринчидан, менда уларга айтадиган нарса йўқ, ғалаба қозонсак ҳам, мағлуб бўлсак ҳам, сэйв қилсам ҳам, гол ўтказиб юборсам ҳам. Мен ёш боладек туриб, қандайдир аламли гол ёки сэйв учун узр сўрашни хоҳламайман. Яна бир бор: бу тўғри бўлмаслиги мумкин, бу менинг фикрим, лекин буни истамайман. Ростдан ҳам, мен бундан чарчадим.


Иккинчидан, доимо қандайдир провокацияда яшаш менга қизиқ эмас. Яъни мен ўйиндан кейин тинчгина машинамга ўтириб, уйга кетишни хоҳлайман.


Эҳтимол, мен [фаолиятимни] бошлаган пайтдаги одамлардан фақат бир-иккиси қолгандир. Ҳа, спорт журналистлари бор, улар билан ҳозиргача интервьюсиз, фақат суҳбатлашиш ёқимли. Ва сен у бирон ёмонлик қилмаслигини, микрофон тутмаслигини ёки сени яширинча ёзиб олмаслигини тушунасан. Мана шундай одамлар билан мутлақо нормал мулоқот қиламан.


Қолган барча нарсага келсак, мен буни тўғридан-тўғри супер журналистика деб ҳисобламайман, – деди ЦСКА дарвозабони СКА хоккей жамоаси мураббийи Игорь Ларионовга берган интервьюсида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика