Игорь Шквирин: "Футболчиларим яна туғилган кунимга галстук совға қилишди"
28 апр 2016 19:07
Новости
Игорь Шквирин: "Футболчиларим яна туғилган кунимга галстук совға қилишди"
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Игорь Шквирин иштирок этди.
- Футболчиларим менинг туғилган кунимга яна галстук совға қилишди. Ҳар йили улар бу ишни такрорлаб чарчашмаяпти. Балки ПФЛга мени туғилган куним яқин пайтида ўйинларни ўтказмаслик таклифи билан чиқаман шекилли. Ўйин борасида ҳар томонлама "Локо"га ютқаздик. Рақиб ҳақли равишда бизни мағлубиятга учратди. Бугун бутун жамоа ёмон ўйнади. Ҳар йили таркибимиз кескин ўзгариб кетмоқда. Нега? Чунки бошқа клубларда уларга кўпроқ маош тўлашади. Дарвозабон ўйини? Бугун бошқа дарвозабон турганида ҳам шунча гол ўтказиб борардик деб ўйлайман. Ўтказиб юборилган голларда нафақат дарвозабон, балки ҳимоячиларни ҳам айби бор.
Комментарии