RU

Последние новости

17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  2 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди" Новости

Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қатарга қарши баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон илк маротаба мундиалга йўл олмоқда. Босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб ўтсангиз. Ушбу саралаш босқичида терма жамоа учун қандай ўтди?

- Цикл анча қийин бўлди. Режаларимиз иш бермаган вазиятлар ҳам бўлди. Энг муҳими, Жаҳон чемпионатига чиқдик. Бугун, оғир жароҳатдан сўнг илк маротаба майдонга қайтдим ва гол урдим. Бундан жуда хурсандман. Ажойиб ҳиссиётлар.

- Футболчилик фаолиятингизда тўртинчи ЖЧ саралаш циклида иштирок этгансиз. Илк саралаш учрашувингиз 2013 йил Иорданияга қарши бўлган. Тўртта турли хил цикллар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Ушбу 12 йил вақт ичида нималар ўзгарди?

- Менинг фикримча, футбол билан жиддий шуғуллана бошладик. Раҳбарият футболга катта эътибор қаратмоқда. Шу сабабли, ёш "супер" ўйинчилар етишиб чиқмоқда. Ҳусанов, Аббос ва Элдор каби футболчилар планкани анча юқорига кўтаришди. Футболга ҳақиқатдан ҳам эътибор берила бошланди. Академиялар ва инфратузилма яхшиланди. Энди буларнинг барчаси ўз натижасини кўрсатмоқда.

- Президент билан кўришиб, мукофот олдингиз. Мамлакат юртбоши сизга нималар деди?

- Президентимиз менга раҳмат айтди. Мендан фахрланишини оила аъзоларимга айтишим кераклигини таъкидлади. Мен учун президент билан учрашиш катта шараф эканлигини айтдим. Суҳбатни сўзлар билан тасвирлаб бера олмайман. Очиғини айтсам, йиғлаб юборишимга бир бахя қолди.




Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика