Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасида юбилей учрашувида қатнашди
03 ноя 2022 15:25
Новости
Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасида юбилей учрашувида қатнашди
"Тобол" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси "Тараз" билан ўйинда (2:0) Қозоғистон Премьер-лигасидаги 50-ўйинида майдонга тушди.
Бу ҳақда kazfootball.kz сайти маълумот берди.
Игорь Сергеев Қозоғистон чемпионатида 2021 йилнинг 14 март санасида "Актобе" либосида дебют қилган ва баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган. Ўшанда унинг жамоаси Каспий билан дуранг ўйнаганди (1:1).
Форвард Премьер-лигадаги дебют голини 2021 йилнинг 20 мартида "Тобол"га урган.
29 ёшли ҳужумчи "Актобе" сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урган. "Тобол" таркибида эса шу пайтгача 32 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та тўп киритган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии