Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"
28 окт 2025 21:16
Новости
Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"
- "Пахтакор" назарий жиҳатдан фаворит, "Бухоро" эса аутсайдер сифатида қаралмоқда. Эртанги финал ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Бундай саволларни кўп беришади. Нима ҳам бердик, бу финал. Финаллар эса ҳеч қайси ўйинларга ўхшамайди. Майдонга тушиб, бор кучимизни ташлаймиз. Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас. Майдонда кўрсатиш керак.
- "Бухоро" ҳимоячиларига эртага сизга қарши персонал ҳимоя услубини қўллаши мумкин. Ушбу ҳолатдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?
- Айрим жамоалар ҳали ҳамон шундай ўйнайди, аммо бунга қарши ечим ҳам ўйлаб топилган. Тўғри очилиш ва ақлли ўйин қилиш. Агар шундай ўйнашса, мен ҳам бошқачароқ ўйнайман. Бу мен учун янгилик эмас. Ўзимни мақтамоқчи эмасман, аммо Ўзбекистонда ҳужумчини персонал қўриқлаш ва имкон қадар унга халал бериш ҳолатлари кўп учраб туради. Муҳими вазиятдан тўғри чиқиб кетиш.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии