RU

Последние новости

09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12

Игнатий Нестеров: "Менга рақобатлашиш ёқади" Новости

Игнатий Нестеров: "Менга рақобатлашиш ёқади"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров МТЖнинг кечаги машғулотларидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Бўлажак ўйинларга яхши кайфиятда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Машғулотлар кўнгилдагидек ўтмоқда. Янги тактик устида иш олиб борилмоқда. Янги машғулотлар ўтказилмоқда. Умуман машғулотлар жараёни қизиқ ўтмоқда. Тартибсизликлар йўқ, ҳаммаси қаттиққўллик билан кечмоқда. Рақобат? Албатта, ҳар бир жамоада рақобат бўлади. Мен буни тўғри қарши оламан. Менга ҳамкасбларим билан рақобат қилиш ёқади. Элдор Суюнов, Александр Лобанов даражасидаги дарвозабонлар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу мен учун ёқимли. Бу ерда ҳаммаси иш бзасидан. Ўртамизда дўстона муносабатлар ўрнатилган. Ҳаммамиз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Мен ҳар доим майдонга тушишга тайёрман. Ўзбекистон шарафини ҳимоя этиш учун охиригача курашаман ва бунинг учун барча нарсага тайёрман. Мен ватанпарвар инсонман ва жамоам учун нима дейишса шуни бажараман. Бўлажак ўйинлар? Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бу футбол. Бизнинг асосий мақсадимиз эса битта - ғалаба қозониш. Олдимизда турган учрашувлардан олти очкони ишлаб олишимиз зарур. Биз шунинг учун машғулотларга тер тўкмоқдамиз", - дейди Игнатий Нестеров.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика