RU

Последние новости

17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  0 16:34Ўзбекистон кубоги. Учта ўйин бошланмоқда  0 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  10 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0

Игнатий Нестеров учун мавсум якунланди Новости

Игнатий Нестеров учун мавсум якунланди

“Металлург” – Бунёдкор” жамоалари учрашувининг 2-бўлими бошида меҳмонлар дарвозабони Игнатий Нестеров оқсоқланиб харакат қила бошлади.
 Шифокорлар ёрдамидан кейин ҳам вазият ўнгланмади. Ниҳоят ўйиннинг 71-дақиқасида у алмаштиришларини сўради ва майдонни тарк этди. Нестеров билан суҳбатимиз ўша кунги холатдан бошланди.

-Тиззадаги икссимон пай узилиши нималигини яхши биламан. Чунки буни ўз танамда анча олдин ҳис қилганман. Бундан 7 йил аввал ўнг тиззамда айнан шу муаммони ҳис қилгач, Германияга бориб операция қилдиргандим. Шу йилнинг май ойларида чап тиззамда худди шундай оғриқни сеза бошлагач, ҳаёлимга келган биринчи ўй “ишқилиб яна шу хол такрорланган бўлмасин” қабилида бўлди. Афсуски бу қўрқинчли ҳолат яна содир бўлди. Шунда ҳам операцияга шошилмадим. Шифокорлар билан “операция – сўнгг чора” шиори остида бирга ишладик. Машғулотларда юкламаларни камайтирдик, баъзида дам ҳам беришди. Физиотерапея усулларини қўлладик, баъзи холларда укол ёрдамида майдонга тушдим. Чунки бу мавсумда миллий термамизни ҳам, клубни ҳам жиддий мусобақалар кутиб турар, дарвоза қўрғони менга ишониб топширилгани учун ҳам футболдан чекинишга хоҳиш ва имконият йўқ эди. Аммо ахвол борган сари оғирлашди. Бекободдаги ўйинда ҳатто қадам босолмай қолдим. Чап тиззам зирқираб оғрирди. Охири мураббийлардан мени алмаштиришларини сўрадим, - деб гап бошлади Нестеров.

-Тушунишимча, навбат сўнгги чорага етиб келибди-да?
-Афсуски, шундай бўлди. Рентген суратларини Германиядаги таниш шифокорларга жўнатдик ва улар операция зарурлигини тасдиқлашди. 2 сентябрь куни Мюнхенга учиб кетаман, эртасига операция белгиланган.

-Демак, терма жамоанинг энг муҳим йиғинларида иштирок эта олмайсиз. Аввалги операция тажрибасидан келиб чиқилса, даволаниш муддати кўнгилдагидек кечса, машғулотларга қачондан қўшилишингиз мумкин?
-Одатда тикланиш босқичи 4 ойгача чўзилади, шунинг учун фақат январдан умумий гуруҳга қўшилишим мумкин. Қисқача айтганда, ушбу мавсум мен учун якун топди.

-Миллий терма жамоа ва клубдаги ҳамкасбларингга қандай бахо бера оласан? Улар ўрнингни муаммосиз тўлдира олишадими?
-Бу борада хеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Терма жамоада ҳам, клубда ҳам маҳоратли дарвозабонлар тўпланишган ва уларга ишонса бўлади. Лобановда ўйин амалиёти етарли, фақат терма жамоа ҳимоячилари “Пахтакор”дан эмаслиги боис, улар билан тезда тил топишиб олса бўлди. Зуҳуровда эса аксинча, тажрибали, узоқ муддатдан бери терма жамоада, фақат ўйин амалиёти камроқ. Терма жамоа йиғинигача “Локо” ва “Нефтчи” билан бўладиган шиддатли баҳслар бу муаммони ҳам ҳал қилади деб ўйлайман.

-Нима ҳам дердик, дардинг тезроқ шифо топшишини тилаб қоламиз. Насиб қилса, кейинги мавсумда яна майдонга қайтиб, мухлислар ишончини қозонишингда омад ёр бўлишини тилаймиз!

-Раҳмат. Ўз навбатида мухлисларга мурожаатимни етказишингизни сўрардим. Мен уларни ишончини оқлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Энг керакли пайтда терма жамоага ёрдам бера олмаслигимдан жуда афсусдаман ва ўзимга боғлиқ бўлмаган вазият бўлмаса-да, улардан узр сўрайман. Мени тўғри тушинишсин. Насиб қилса, юртдошларимга ҳали яна завқли онларни ҳадя қилишда ўз улушимни қўшаман деган ният ила улар билан ҳайрлашаман. Яна стадионда учрашгунча!

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика