RU

Последние новости

23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  6

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ Новости

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) клубларнинг 2022 йилдаги рейтингини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси кўрсатилди. Ўтган йили эса ушбу ном Бразилиянинг бошқа бир вакили “Палмейрас”га насиб этганди. Улар бу сафар 2-ўринда қайд этилган. Кучли учликка эса “Ливерпуль” якун ясаган.

Топ-10 қуйидаги кўринишда:

1. “Фламенго” (Бразилия) – 299 балл;

2. “Палмейрас” (Бразилия) – 284;

3. “Ливерпуль” (Англия) – 273;

4. “Челси” (Англия) – 250;

5. “Манчестер Сити” (Англия) – 248;

6. “Реал” (Испания) – 247;

7. “Бенфика” (Португалия) – 228;

8. “Порту” (Португалия) – 224;

9. “Лейпциг” (Германия) – 220;

10. ПСВ (Нидерландия) – 215,5;

11. “Бавария” (Германия) – 208;

……..

16. ПСЖ (Франция) – 200;

……..

20. “Барселона” (Испания) – 191;

Шунингдек, рейтингда Ўзбекистон Суперлигасидан уч клуб киритилган. “Насаф” 183-ўринда қайд этилган. “Сўғдиёна” ва “Пахтакор” пастки қаторлардан жой олган.

Маълумот ўрнида, “Насаф” ўтган йил 213, “Пахтакор 283-поғонада қайд этилган ва рўйхатда Ўзбекистондан АГМК (331) ҳам бор эди.

Осиё футбол конфедерациядагилар орасида етакчи сифатида Жанубий Кореянинг “Чонбук Хёндэ Моторс” клуби (42-ўрин) қайд этилган.

Осиё клублари:

42. “Чонбук Хёндэ Моторс” (Ж.Корея) – 165;

99. “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) – 121;

115. “Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – 112;

133. “Тэгу” (Ж.Корея) – 104,75;

150. “Урава Ред Даймондс” (Япония) – 98;

161. “Кавасаки Фронтале” (Япония) – 93,5;

167. “Ал Шабоб” (С.Арабистони) – 91,5;

172. “Би Жи Патхум Юнайтед” (Таиланд) – 90,5;

179. “Йокогама Ф. Маринос” (Япония) – 88,5;

183. “Насаф” (Ўзбекистон) – 87;

……..

249. “Сўғдиёна” (Ўзбекистон) – 71,5;

……..

390. “Пахтакор” (Ўзбекистон) – 57.

Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган “Ал Насср” эса топ-500'да йўқ. Умуман Саудия Арабистонидан рейтингда “Ал Ҳилол”, “Ал Шабаб” билан бирга “Ал Таавон” (370) кўрсатилган.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика