RU

Последние новости

17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   18 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0

Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди Новости

Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди

Бугун Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил бўлди.

Ўзбек футболидаги энг яхши ўйинчилардан бири, "Пахтакор"нинг 1960-йиллардаги сардори ва афсонавий жамоа мураббийи бундан 85 йил аввал дунёга келганди.
У футбол ўйнашни Тошкентда "Медик" болалар жамоасида бошлаган. Кейин "Труд" жамоасига кўчиб ўтган. 1953 йил Идгай Борисовични "Спартак"ка таклиф этишди.

1956 йил "Пахтакор" жамоаси ташкил қилинганда Тазетдинов бошқа бир қатор футболчилар қаторида янги жамоа сафини тўлдирди.
1962 йил у жамоа билан олий лигада 6-ўринни эгаллаб, спорт устаси унвонига лойиқ кўрилган.

"Пахтакор" таркибида ярим ҳимоячи чемпионат баҳсларида 202 учрашувда 33 тўп киритган. Кубок беллашувларида 13 ўйинда 1 гол муаллифига айланган. 13 халқаро учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

1977 йил "Пахтакор"га иккинчи мураббий сифатида таклиф этилган. Бевосита унинг олиб борган селекцияси ёрдамида жамоа олий лигага йўлланмани қўлга киритди. Тазетдинов "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвони билан тақдирланди.
1979 йил "Пахтакор" УЕФА Кубогида иштирок этишга имкон берадиган ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётганди, аммо Минскка учиш чоғида машъум ҳалокат рўй беради.

Идгай Борисович Тазетдинов 1979 йил 11 август Днепродзержинск осмонида "Пахтакор" аъзолари билан ҳалок бўлди.
Ашаддий ишқибозлар, дўстлари, фахрий ҳамкасблари Идгай Тазетдиновни ажойиб футболчилик ва мураббийлик фаолияти орқали доимо ёдга олишади.

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша клуб шаклланиши ва муваффақиятларига ҳисса қўшган инсонлар хотирасига ҳурмат келтиради, уларни ёдга олади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика