RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  0 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  11 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас" Новости

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев Малига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.


– Ўйин ҳақида

– Рақиб жисмонан жуда кучли эди. Мали Африкадаги жуда кўп жамоалар билан рақобатлаша олади. Тактик жиҳатдан Малига қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Яхши ҳужумлар қилдик. Вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Мали жисмонан кучли эди, уларга қарши паслар билан ўйнаш керак эди. Бугун ҳамма бир таймдан ҳаракат қилди.

– Мали футболчилари жисмонан бақувват, шу билан бирга, техникаси кучли эканлиги кўринди. Уларга қарши ҳаракат қилиш қандай бўлди?

– Бунақа жамоага қарши деярли ўйнамаганмиз. Африкани жамолари жисмонан кучли бўлади. Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас. Пас, техника ва ҳаказо. Биз ўз ўйинимизни кўрсатдик.

– Ўйинга таҳминий режа қандай эди?

– Биринчи таймда рақибнинг асосий ўйинчилари майдонга тушмади. Иккинчи бўлимда бу ўйинчилар майдонга тушди ва ўйин ўзгарди. Кўпроқ қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Биринчи ўйинда рақибни ўрганиб олдик.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика