RU

Последние новости

00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  0 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  2 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  25 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7

Ибрагимовичнинг зарбасидан сўнг, футболчининг юз суяги синди Новости

Ибрагимовичнинг зарбасидан сўнг, футболчининг юз суяги синди

MLS’нинг 21 тур марказий баҳсида «Лос-Анжелес Гэлакси» ўз майдонида мусобақа пешқадами «Лос-Анжелес»ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Хет-трик қайд этиб баҳс қаҳрамонига айланган мезбонлар форварди Златан Ибрагимович рақиб аъзоси Муҳаммад Эл-Мунирга ҳам жароҳат етказишга улгурди. Учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида Златан тўп учун ҳаводаги курашда қўлининг тирсак қисми билан Эл-Мунирнинг юзига зарба берди. Оқибатда, захирадан майдонга тушган Мунир жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

Учрашувдан кейинги тиббий текширувлар натижасида эса 27 ёшли ливиялик ҳимоячининг яноқ суяги сингани маълум бўлди ва шифокорлар унга жарроҳлик амалиётини ўтказишни тавсия қилишмоқда. Шунингдек, Муҳаммад Эл-Мунир учун мавсум якунлаган бўлиши ҳам мумкин.

37 ёшли швециялик форвардга эса чемпионат мутасаддилари томонидан дисквалификация жазоси берилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика