Ибрагимович ёзда фаолиятини якунлаши мумкин. "Милан" унга элчи ролини таклиф қилади
23 янв 2023 12:19
Новости
Ибрагимович ёзда фаолиятини якунлаши мумкин. "Милан" унга элчи ролини таклиф қилади
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович шу ёзда фаолиятини якунлаши мумкин, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".
41 ёшли швециялик футболчи юқори савияда ўйнашига халақит берадиган соғлиғидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунлаш эҳтимоли бор.
"Россонери" уни клубда сақлаб қолишга ҳаракат қилади ва унга элчи ролини тайёрлаб қўйди.
Олдинроқ Ибрагимовичнинг жароҳат олган тиззасида оғриқлар давом этаётгани хабар қилинганди.
Ибрагимович операциядан тикланаётгани боис жорий мавсум бирорта ўйин ўтказмади.
Швециялик футболчт ўтган ёзда миланликлар билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган эди.
Комментарии