RU

Последние новости

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  4 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Ибрагимович яна бир мавсум “Милан”да қолади Новости

Ибрагимович яна бир мавсум “Милан”да қолади

38 ёшли швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович жамоаси билан яна бир йиллик шартномага имзо чекади, дея хабар бермоқда италиялик журналист Вито Анжеле ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

“Стефан Пиоли “Милан” билан шартномасини узайтиргач, вазият ўзгарди. Златан ҳам жамоада қоладиган бўлди. Улар яна бир мавсум ҳамкорлик қилишади”, деди журналист.

Ибрагимович қишки трансфер ойнаси вақтида “Милан”га қайтганди. У жорий мавсумда 16 та учрашувда майдонга тушиб 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 38 ёшли ҳужумчининг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 31 августида якунига етади.

Златан футболчилик фаолияти мобайнида “Мальмё”, “Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона, ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Лос Анжелес Гэлакси” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида Златан жами 759 та учрашувда майдонга тушиб, 464 та гол урган, 184 та голга ассистентлик қилган.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика