Ибрагимович "ПСЖ" 2017 йилгача қолиши кутилмоқда
17 сен 2013 14:46
Новости
Ибрагимович "ПСЖ" 2017 йилгача қолиши кутилмоқда
"ПСЖ" клубининг 31 ёшли ҳужумчиси Златан Ибрагимович клуб билан шартномасини узайтирмоқчи, деб хабар бермоқда L’Equipe.
Янги шартнома 2017 йилга қадар мўлжалланиши кутилмоқда. Ҳозирги келишув 2015 йилда тугайди.
Ибрагимович янги шартномага қўл қўйса маоши 13,8 миллион евродан 15 миллионга ошади. "ПСЖ" сафида швециялик футболчи ўтган йил ёзидан буён ўйнамоқда.
Ҳужумчи Париж клуби сафида 52 та ўйинда майдонга тушиб 36 та гол урган ва 22 та голли пас берган.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии