Ибрагимович “Милан”га йўқ деди
05 дек 2018 21:16
Новости
Ибрагимович “Милан”га йўқ деди
“Лос Анжелес Гелакси”нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Милан”га ўтишга рози бўлмади, дея хабар бермоқда Expressen.
Хабарларга кўра, 37 ёшли футболчининг оиласи Лос Анжелесда бахтли ҳаёт кечирмоқда ва улар футболчининг Европага қайтишига қарши.
Шунингдек, Америка клуби ҳам футболчини ўз сафида олиб қолмоқчи ва шартномасини яхшилаш ниятида.
Илгарироқ Ибрагимович “Милан” билан ярим йиллик шартнома тузиши ҳақида гап сўзлар чиққанди. Футболчи 2010-2012 йилларда айнан миланликлар шарафини ҳимоя қилган.
Якунига етган мавсумда Ибрагимович MLS да 27 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилди. Унинг Америка клуби билан шартномаси 2019 йилнинг 31 декабрда ниҳоясига етди.
Похожие новости
19:46
"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди 6
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии