Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди
20 ноя 10:32
Новости
Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди
Футбол афсонаси Златан Ибрагимович учта ТОП чемпионатларни солиштирди.
"Ла Лигада улар ўйинни ўйнашга ҳаракат қилишади. Ҳатто юқори савияда бўлмаган жамоалар ҳам тўпни ҳимоядан бошлаб, ҳужум қилишга ҳаракат қилишади.
Премьер-лига юқори суръатли. У олдинга ва орқага (тезкор) ҳаракатдан иборат. Ҳатто юқори техник савиядаги ўйинчи бўлсангиз ҳам, агар бу суръатни бошқара олмасангиз, унга дош бера олмайсиз.
Италияда эса ўйин жуда тактик, жуда чуқур ўрганилади. Ҳужум қилишдан кўра, ҳимояланиш муҳимроқ. Бу жуда қийин. Ҳимояга кўп эътибор қаратадиган жамоага қарши ҳужумчи сифатида ўйнаш осон эмас".
Эслатиб ўтамиз, собиқ футболчи Италияда "Ювентус", "Милан", "Интер" жамоаларида, Англияда "Манчестер Юнайтед"да, Испанияда "Барселона" сафида тўп сурган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии