Ибрагимович фаолиятини Австралияда давом эттириши мумкин
01 ноя 2019 19:53
Новости
Ибрагимович фаолиятини Австралияда давом эттириши мумкин
"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини Австралияда давом эттириш эҳтимоли йўқ эмас.
Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда. Австралиянинг "Перт Глори" клуби раҳбарияти аллақачон ўйинчининг агенти Мино Райола билан мулоқотга киришган.
"Биз футболчининг агентидан Ибрагимовичнинг трансфери борасида қизиқдик ва швецияликнинг ўзи ҳам бу қизиқишга бефарқ қарамади", — дейди "Перт Глори" ижрочи директори Тони Пиньята.
Ибрагимовичнинг "Гэлакси" билан тузган шартномаси шу йилнинг 31 декабрь куни якунига етади.
Аввалроқ, Испаниянинг "Мерида" клуби Златаннинг трансферини эълон қилган ва кейинчалик бу реклама тадбирлари доирасида фойдаланилган найранг бўлиб чиққани маълум бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии