RU

Последние новости

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  13 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Ҳусниддин Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз" Новости

Ҳусниддин Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз"

23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Афғонистон, Тожикистон ва Непал билан кураш олиб борди.

Учала баҳсда ҳам ғалабага эришган футзалчиларимиз 2020 йилнинг 24 февралидан 10 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишди. Ушбу Осиё чемпионатида энг яхши натижага эришган 5та жамоа футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Биз Эрондаги саралаш баҳсларидан сўнг терма жамоамиз аъзолари Ҳусниддин Нишонов билан суҳбатлашдик.

- Саралашдаги учала ўйинга алоҳида тўхталиб ўтсангиз...

- 2017 йил Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Афғонистон билан тўқнаш келганмиз ва ўшанда ютқазиб қўйгандик. Ана ўша мағлубият учун реванш олишимиз шарт эди. Бугунги кунда уларда ҳам, бизда ҳам таркиб анчагина ёшарган. Гуруҳимизда энг асосий рақиб айнан Афғонистон эди. Дастлабки учрашувда ғалаба қозона олдик ва бу бизга қўшимча куч бағишлади.

Непал билан очиғини айтсам ўйинимиз қовушмади. Тўғри ғалаба қозондик, аммо яхши ўйнай олмадик. Баҳсдан сўнг мураббийлар танбеҳ беришди, хатоларимизни кўрсатиб беришди. Непал билан адашмасам илк бор ўйнадик. Ўзига яраша кучли, яхши жамоа экан.

Иккала жамоа ҳам сўнгги турдан олдин йўлланмага эга бўлгани учун Тожикистон билан учрашув қизиқарли ўтди. Тезкор голлар ўтказиб юбордик. Мураббийларимиз тайм-аут олишди ва тезда ўзимизга келиб олдик. Вазиятлардан фойдаланиб йирик ҳисобда ғалаба қозона олдик. Тожикистонга ҳозир янги мураббий келган ва жамоа ўйинида ўзгариш бор. Мураббийлар саралаш баҳсларида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониш вазифасини қўйишганди. Худога шукур бу вазифани уддаладик.



- Кейинги йилги Осиё чемпионатидан нималар кутаяпсиз? Мусобақа Туркманистонда ўтади ва унда Жаҳон чемпионати йўлланмалари ўйналади.

- Юқорида айтганимдек 2017 йил Ашхободга боргандик. Мухлислар, зал, шароитлар ажойиб бўлганди. Туркманистонлик мухлислар футзални севишларини кўрсатишганди. Умуман олганда бу сафарги Осиё чемпионати ажойиб ўтади деб ўйлайман. Эрон, Япония, Таиланд нафақат Осиёнинг балки Жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан. Индонезия, Вьетнам, Ливан ва мезбон Туркманистон ҳам ўз уйида бўладиган мусобақага яхши тайёрланса керак. Гуруҳда қайси жамоа тушишидан қатъий назар Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз. Мен мураббийларимиз Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоевга тўлиқ ишонаман. Худо хоҳласа Туркманистондаги Осиё чемпионатидан юзимиз ёруғ бўлиб қайтамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика