RU

Последние новости

09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  3 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  27 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  7 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0

Ҳусайн Норчаев инстаграмда "Насаф" мухлислари билан хайрлашди Новости

Ҳусайн Норчаев инстаграмда "Насаф" мухлислари билан хайрлашди

"Алания"га ўтаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев инстаграмдаги ўз саҳифасида "Насаф" мухлислари билан хайрлашди.

"Азиз "Насаф" клуби мухлислари!
Аввало, Сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро "Насаф" ҳар доим Сизлар учун ўйнайди!

Фурсатдан фойдаланиб "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб қоровулгача, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва жамоа учун боримни бердим. Ўз голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди деб ҳисобладим. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни истадим.

Фаолиятимни Россиянинг "Алания" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Бундан ташқари Владикавказ клуби ўзбекистонлик футболчилар учун бегона эмас. Ушбу клубда ўйнаган ўзбекистонлик футболчиларнинг давомчиси сифатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман.

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан. "Насаф" доим юрагимда қолади‘’, - деб ёзади Норчаев.
 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика