"Ҳудди мактаб боласидек эдим". Фабрегас Конте ҳақидаги фикрларини билдирди
19 ноя 2021 07:53
Новости
"Ҳудди мактаб боласидек эдим". Фабрегас Конте ҳақидаги фикрларини билдирди
"У инсонни кўрганимда, нима истаётганини тушунганман. Мен шунчаки мактаб боласидек эдим. Тўғриси, у ҳар бир босқични тушунтирарди. Дарвозабоннинг чиқишидан тортиб, бош билан бериладиган зарбагача. Ҳар бир босқични тушунтирарди.
Балки менинг принципларим уникидан фарқланар, аввалига менга қийинроқ бўлди. Кўп югуриш ва ҳаракатлар, узоқ машғулотлар, кунига икки маҳалдан шуғулланиш ва яна залдаги меҳнат.
Конте вақтида хеч қандай эркинлик бўлмаганди. Қаерга пас беришим кераклигини унинг ўзи айтарди.
Мен 29 ёшда эдим ва 13 йилдан бери фаолият олиб борардим. Кўплаб турнирлар финалида ўйнаганман, совринлар ютганман. Бир киши эса келиб менга қаерга пас беришим лозимлигини айтиб турибди.
Бу идеал механизмга ўхшарди. Умуман эркинлик йўқ, лекин барча нима қилиши кераклигини аниқ тушунарди. Бу менга жуда ёрдам берган", - деди Фабрегас.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии