"Ҳозир мард мутахассислар борми? Иккинчи лигадан Олий лигага қадар мураббий сифатида чиққанман" — Актамов иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани
27 апр 2019 23:58
Новости
"Ҳозир мард мутахассислар борми? Иккинчи лигадан Олий лигага қадар мураббий сифатида чиққанман" — Актамов иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани
"Иккита бўлимда икки хил ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаги кўпол хатоимиз қимматга тушди. "Локо"га қарши ўйиндаги биттагина хато ҳам гол билан тугаши мумкин. Буни ўйиндан аввал футболчиларга таъкидлагандим. Ўз ўйинимизни топиб олиш учун кўп вақт сарфлаб юбордик. Барибир "Локомотив" кучли жамоа, амалдаги чемпион", - дея гап бошлади Ҳамиджон Актамов.
- "Қизилқум" анчадан буён барқарор жамоага айлана олмаяпти. Қайсидир ўйин яхши чиққан пайт, кўпчилик жамоа энди ўйинини топиб олди деган пайт яна муваффақиятсизликлар бошланмоқда. Ўтган ўйинда ҳам жамоа футбол ўйнамади. Уйдаги баҳсда жамоа нима учун майдонга тушганини тушунмагандек таассурот қолдирди. Бугун ҳам гарчи иккинчи бўлимда тўп назорати "Қизилқум"да бўлган бўлсада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этилмади. Гол эса рикошет эвазига кўпроқ тасодифан киритилди. Жавоҳир Илёсов бугунги ўйинда сейв қилганини эслолмадим. Жамоанинг бу даражада бўш ўйнашига нима сабаб бўлмоқда? (Шаҳбоз Беғамов, журналист)
- Ички муҳитда камчилик ва етишмовчиликлар мавжуд. Жамоанинг захираси жуда тор. Кўриб турибсиз, бўш. Захирадан тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчи йўқ. Балки фақат бир таркиб футбол ўйнайверганидан ўйинчилар ҳам ўз устида ишлашни ташлаб қўйдими. Селекция ишларида адашдик. Молиявий жиҳатдан қийналган пайтимиз бўлди. Йил бошида ҳам, ўтган мавсум охирида ҳам. Қачонгача буларни яшириб келаман. Мазкур жиҳатлар зў таъсирини бермоқда. Ҳозир ҳам футболчи олиб жамоани кучайтира олмаймиз. Таркибда 10 нафар футболчи бор, 10 нафар! Нима қилиб бўлса ҳам ҳаракат қиляпмиз. Мана бугун ёшлардан ўйнатдик. Худо хоҳласа улар ўйнаб кетишади деб ўйлайман.
- Ҳужумдаги барча юк Элгужа Григалашвилининг гарданига тушмоқда. Ўтган мавсумдаги жамоа тўпурари Артур Геворкяннинг йўқлиги яққол сезилмоқда. Аввал Элгужа билан Геворкян ўзаро яхши тандемда ўйнашаётганди. Бу йил эса ҳужумда Элгужа ёлғизланиб қолмоқда. Рақиб Григалашвилини ёпиб қўйишни уддалай олса, унда "Қизилқум"нинг ҳужумдаги ишлари нолга тенглашмоқда. Геворкяннинг кетишига нима сабаб бўлди? (Шаҳбоз Беғамов, журналист)
- Геворкяннинг кетиши? Футболчиларнинг ҳаёти шундай. Унинг шартларини бажара олмадик. Артурга Индонезиядан қулай таклиф келди ва футболчи ўша ерга кетди. Ҳаммаси молиявий тарафга боғлиқ.
- Сиз жамоа менежери ҳам ҳисобланасиз. Кўп мутахассислар ҳам аввал ҳам айтишган, муваффақиятсизликлардан кейин ҳозир ҳам бу савол яна туғилмоқда: "Қизилқум" манфаатини кўзлаган ҳолда жамоага яхши мураббий олиб келиб, менежерлик ишини давом эттирсангиз маъқул эмасми? (Шаҳбоз Беғамов, журналист)
- Ўша мутахассислар менга ақл ўргатгунча келиб ёрдам берсинчи? Стол атрофида ўтириб гапирадиган, ақл ўргатадиган мутахассислар келиб ёрдам берсин. Мен билан 3 кун юрсин, футболнинг қандай қийинчиликлари борлигини кўрсин. Кейин келиб ишлайди. Ўзимни олдимда ўтирганлар 3 кун ишлолмай қочиб кетади. Ҳозир мард мутахассислар борми? Тайёр рельслари қўйилган поездга ўтириб ҳайдаб кетишни мен ҳам биламан. Неча йилдан буён ғиштни қўяман. Нолдан бошлаганман. Иккинчи лигадан жамоани элитага олиб чиққанман. Буни ҳеч ким айтмайди. Озгина муаммо бўлиб, жамоа муваффақиятсизликка учраса мени мураббий эмас, менежерлигимни эслайсизлар. Кўчада юрган заводни футболчиларидан жамоа йиғиб шу ергача келганман. Иккинчи лигага мураббий бўлдим, биринчи лигага ва олий лигага. Ўша ердан бошлаб давом эттириб келяпман. Мени олимдаги мақсад чемпионатда яхши қатнашиш. Жамоа олдига қўйилган вазифа шу.
- Жамоанинг ҳозирги ҳолати қониқарлими? (Шаҳбоз Беғамов, журналист)
- Мени олдимга қўйилган вазифа бўйича, ҳа, қониқарли. Мен ўртада, яъни 6-5 ўринга ҳаракат қиламан.
- Неча йилдан буён жамоа деярли бир хал таркибда ўйнаб келмоқда. "Насаф" ёки "Бунёдкор" мисолида ёшларга эътибор қачон йўлга қўйилади? (Отабек Эшмаматов, журналист)
- Ҳозиргача бизларнинг академиямиз йўқ эди. Бунга қадар биз илтимос қилиб, футболчи ёллаб олиб келиб ўйнатардик. Бу йил эса ЎФА талаби асосида вилоят футбол мактаби ташкил этилди. ЎФА қарамоғидаги мазкур мактабда ўз улишимизни қўшдик. Академия бирданига ташкил этилгани билан мевасини бермайди. Энди аста-секин ўша мактабдан ўсиб чиқадиган ёш иқтидорларни жалб этамиз. "Насаф"ни мисол қилиб айтсак, уларда неча йилдан буён академия мавжуд?
- Ўн йил тўлмоқда (Шаҳбоз Беғамов, журналист)
- Бизда эса ҳали 1 йил ҳам тўлгани йўқ. Январда шартнома имзоладик. Уларни ҳам инфраструктураси энди тайёр бўлмоқда. Бунга вақт керак.
- Ҳакамга эътирозларингиз йўқми? (Отабек Эшмаматов, журналист)
- Ҳакамга ҳам айтардим. Ўзларингиз кўриб турибсизларку. Сизлар эса буни айтмайсизлар. Мен энди ҳакамлар ҳақида гапиришга ўрганиб қолдим. Ҳозир баҳона ўлароқ қабул қилманглар деб айтмагандим. Қисқа қилиб айтганда, "Локомотив" ҳакамлар ёрдамига муҳтож эмас. "Локо" Осиёда ўз номига эга клуб, истаган жамоа билан ўйнайди. Неча йилдан буён чемпион бўлиб келади. Ҳакамлар эса ўрганиб қолган, чемпион жамоага симпатия бераверади. Ҳозир ҳам шуни гапириб ўтиргандим. Ўрганиб қолганда.
- Ўтган гал ҳам ҳакамлар устидан ёзамиз деб айтгандингиз. Тўхтасинов устидан расман шикоат ёзилдими? (Шаҳбоз Беғамов, журналист)
- Бу ҳақида ҳали гаплашиб кўрганим йўқ. Эътирозларимизни кўрсатдик. Расман шикоят ёзиб берилган. Ҳозирча бизларни чақиргани йўқ. Нима бўлганини билмайман.
Комментарии