RU

Последние новости

23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  0 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  23 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  2 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  17 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10

Ҳожимат Эркинов: “Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз туфайли ғалаба қозондик” Новости

Ҳожимат Эркинов: “Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз туфайли ғалаба қозондик”

Биласиз, куни кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлиги остида ўтаётган Осиё чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлади.

Ҳамюртларимиз учун ғалаба билан тугаган учрашувдан сўнг “Қўқон 1912” клуби футболчиси Ҳожимат Эркинов фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи галда Ҳиндистонга қарши кечган ўйин ҳусусидаги илк фикрларингиз...

- Менимча яхши беллашув бўлди. Биринчи бўлимда озгина қийналдик. Рақибимиз мудофаада тартибли ҳаракатланди. Устига устак шамолга қарши тўп тепишга тўғри келди. Иккинчи таймни анча фаол бошладик ва ўз мақсадимизга эришдик.

- Ҳиндистонда футбол йилдан йилга ривожланмоқда. Улар Тошкентда бўлиб ўтган U-16 осиё чемпионати саралашида биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқишди. Мазкур ёш тоифасидаги терма жамоадан ҳам жиддий қаршилик кутганмидингиз?

- Ҳа. Албатта. Барча мамлакатлар қатори у ерда ҳам футболга катта эътибор қаратилаётганини билардик. Бизга муносиб қаршилик туғдиришди.



- Жамоадаги айрим футболчиларда халқаро тажриба йўқ эди. Ўртоқлик ўйинлари ўз йўлига. Шу сабабдан илк дақиқаларда ҳаяжон бўлгани табиий...

- Босим ва ҳаяжон ҳар бир футболчида бўлади. Чунки, биз ватанимиз ва оиламиз шаънини ҳимоя қилиш учун тўп тепяпмиз. Фикримча, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз туфайли уч очкони қўлга киритдик.

- Кейинги турда жамоа янада эркин ва ҳотиржам тўп тепиши мумкинми?

- Иккинчи турда бунданда оғир бўлишини тахмин қиляпмиз. Боиси, рақибларимиз бизнинг ўйинларимизни бошидан оҳиригача ўрганишганлиги аниқ. Футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда рақибларимизни таҳлил қиламиз ва шунга яраша ҳозирлик кўрамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика