Ҳожимат Эркинов клуби бош мураббийи ишдан кетди
18 авг 2022 11:38
Новости
Ҳожимат Эркинов клуби бош мураббийи ишдан кетди
Александр Бородюк "Торпедо" бош мураббийлигидан кетди.
Москванинг "Торпедо футбол клуби" ва Александр Бородюк келишувни бекор қилиш борасида келишувга эришишди.
Александр Генрихович Бородюк "Торпедо" мураббийи сифатида бундан олдин ҳам ишлаган (2013 йилнинг сентябри – 2014 йилнинг июни, 2021 йилнинг марти – 2022 йилнинг августи). У жамоани икки бор РПЛга олиб чиққан – 2014 ва 2022 йиллар.
Бородюк бошчилигидаги "қора-оқлар" ўтган мавсум МФЛ (Миллий футбол лига)да ғолиб бўлишган.
Александр Бородюк билан бирга унинг ассистенти, мураббий Виктор Лосев ҳам "Торпедо"ни тарк этди", – дейилади Москва клуби баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳожимат Эркинов тўп тепади. "Пахтакор" собиқ ўйинчиси клубга мавсум олдидан ўтган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии