Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз
23 апр 11:23
Новости


Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз
Бундан 13 йил муқаддам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба ўсмирлар ўртасида Осиёда тенгсиз деб топилди. Дилшод Нуралиев қўл остидаги жамоа турнир давомида Жанубий Корея, Эрон ва Япония сингари рақибларни доғда қолдирди.
Аслида Ўзбекистон мазкур мусобақани Осиёнинг амалдаги вице-чемпиони сифатида бошлади. 2010 йили Тошкент мезбонлигида ўтган қитъа биринчилигида Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги ўсмирлар кумуш медалга сазовор бўлишган. Нуралиев шогирдлари эса Эрон мезбонлик қилган мусобақанинг "D" гуруҳидан ўрин олди, уларга Сурия, Хитой ва Ҳиндистон терма жамоалари рақиблик қилди.
Эронга жўнаб кетишдан аввалида сўнгги йиғин Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ташкил этилди. Шу муддатда Тошкентга Таиланд терма жамоаси келиши ва улар билан 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказилиши керак эди. Бироқ икки кун қолганида Таиланд федерациясидан режалари ўзгарганлиги ва Тошкентга кела олмасликлари мазмунидаги мактуб келган. Назорат ўйинларида эса маҳаллий "Пахтакор" ва "Локомотив" ёшлари рақиблик қилди.
Аввалроқ 24 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган рўйхат эълон қилинганди. Лекин регламентга кўра, қитъа чемпионатида терма жамоа таркибида 23 нафар футболчи бўлиши керак. Шу боисдан, "Пахтакор-РОЗК" ҳужумчиси Темур Файзуллаев Эронга йўл олган таркибдан тушиб қолди.
Мусобақа старти олдидан бош мураббий Дилшод Нуралиев гуруҳдаги рақиблар тўғрисида шундай фикр билдирган:
Бу ёшдаги жамоаларни ўрганиш жуда қийин. Чунки халқаро турнирлар кам бўлади. Шунга қарамай, гуруҳдаги икки рақибимиз - Хитой ва Сурия терма жамоаларини имкон қадар ўргандик. Бу икки жамоа иштирокидаги ўйинлар ёзилган дискларни футболчилар билан биргаликда кўрдик, таҳлил қилдик. Сурия араб футболига хос ўйин намойиш этишига шубҳам йўқ. 2002 йили БААда ўтказилган Осиё чемпионатида ўсмирларимиз сурияликлар билан бир гуруҳдан жой олишганди. Ўшанда 1986 йилда туғилган терма жамоамизнинг катта мураббийи эдим. Шу боисдан, Сурия футболи ҳақида озми-кўпми тасаввурга эгаман. Агар Таиланд билан Тошкентда ўтказадиган 3та ўйинимиз амалга ошганида, гуруҳдаги иккинчи жиддий рақиб Хитой ҳақида янада кўпроқ маълумотга бўлардик. Сабаби, Таиланд футболи Хитойга жуда яқин. Бежизга тайликларни Тошкентга чақирмагандик. Ҳиндистон билан Тошкентдаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида ўйнаганмиз.
Тўғри, ўшанда йирик - 9:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Лекин бу амалда ҳеч нарсани англатмайди. Саралаш баҳслари билан финал босқичи ўйинлари ўртасида катта фарқ бор. Жамоаларнинг ўша пайтдаги тайёргарлиги кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Озгина беписандлик ва эътиборсизлик қандай салбий оқибатларга олиб келиши ҳаммага аён. Шу боисдан, бу нарсага ўта жиддий эътибор қаратамиз. Биринчи мақсадимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш. Бу вазифани уддаласак, чорак финалда Саудия Арабистони, КХДР, Жанубий Корея ёки Япония терма жамоаларидан бири бизга рақиблик қилади. Бизга Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари чемпионлик учун асосий даъвогарлардан деб айтишяпти. Лекин буни амалда исботлаш керак. Биз Япония билан 4 та ўйин ўтказдик. Шуларнинг учтасида ғалаба қозонган бўлсак, битта учрашув дуранг натижа билан якунланди. Бундай олиб қараганда, Япониядан сезиларли устунликка эришганмиз. Лекин бу натижалар Осиё чемпионатида нисбий кўринишда бўлиб қолади.
Эронга қуйидаги футболчилар йўл олган:
Дарвозабонлар
Шоҳруҳ Эшбўтаев – "Янгиер"
Сарвар Каримов – "Локомотив"
Аббос Ўлмасбеков – "Бунёдкор"
Ҳимоячилар
Ислом Исмоилов – "Пахтакор"
Шоҳжаҳон Қиличев – "Машъал"
Иброҳим Абдуллаев – "Пахтакор"
Акром Комилов – "Бунёдкор"
Жамшид Болтабоев –"Пахтакор"-РОЗК
Ҳумоюн Аъзамов – БЎСМ-16
Ойбек Эркинов – "Пахтакор"-РОЗК
Достон Ҳамдамов – "Бунёдкор"
Ярим ҳимоячилар
Равшанбек Хурсанов – "Пахтакор"-РОЗК
Иззатилла Абдуллаев – "Пахтакор"
Жавоҳир Сиддиқов – "Пахтакор"-РОЗК
Алишер Мирзаев – "Пахтакор"-РОЗК
Отабек Шукуров – "Машъал"
Адҳам Аҳмаджонов – "Пахтакор"-РОЗК
Улуғбек Давлатов – "Бунёдкор"
Илҳом Абдуғаниев – "Пахтакор"-РОЗК
Исломбек Каримов – "Пахтакор"-РОЗК
Ҳужумчилар
Муҳиддин Одилов – "Пахтакор"-РОЗК
Акобир Тўраев – "Бухоро"
Шоҳжаҳон Аббосов – "Машъал"
Ҳиндистонга қарши илк тур жуда қийин ўтди. Гарчи сарарлаш босқичида "оқ бўрилар" рақибини 9:0 ҳисобида тор-мор этганига қарамай, асосий турнирда анча тер тўкишига тўғри келди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон U-16 - Ҳиндистон U-16 3:2
Бош ҳакам: Чайя Махапаб (Таиланд)
Ёрдамчи ҳакамлар: Прича Канграм (Таиланд), Фарес Алшаммари (Кувайт)
Тўртинчи ҳакам: Юсуф Алмарзуқ (Кувайт)
Учрашув комиссари: Анварул Ҳақ Ҳелал (Бангладеш)
Голлар: Муҳиддин Одилов (8), Иброҳим Абдуллаев (53 пен.), Илҳом Абдуғаниев (80) – Рай Уттам 47, 70
Ўзбекистон U-16: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов (18. Ойбек Эркинов, 87), 4. Акрамжон Комилов, 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 13. Алишер Мирзаев (8. Илҳом Абдуғаниев, 46), 15. Иззатилла Абдуллаев (6. Улуғбек Давлатов, 64), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров, 23. Муҳиддин Одилов
Огоҳлантиришлар: Лалҳлимпуиа Даниэл (72), Равшанбек Хурсанов (90+3)
"Биз Осиё чемпионатига саралаш босқичида ҳам Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 9:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Мен бугунги ўйин олдидан айнан шундан хавотир олгандим: шогирдларим аввалги ўйиндаги йирик муваффақият ҳақида ўйлаб, бугунги ўйинга руҳий жиҳатдан тўғри тайёрлана олишмади", - деди Нуралиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
"Ҳиндистон терма жамоаси бугун яхши ўйин кўрсатди. Улар саралашдаги мағлубиятдан сўнг бизга қарши руҳий жиҳатдан яхши тайёрланганликлари сабаб бугун яхши ўйин кўрсатишди. Яна қайтараман, шогирдларимнинг кўплаб вазиятларга эга бўла туриб, улардан фойдалана олмасликларига руҳий жиҳатдан нормал тайёргарлик кўра олмаганлари сабаб бўлди", - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози.
Иккинчи ўйин эса Хитойга қарши ўтди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди. Эронда туғилган кунини нишонлаган Жамшид Болтабоев голига Ҳу Жинг Ҳанг жавоб қайтарди.
Хитой U-16 – Ўзбекистон U-16 1:1
Бош ҳакам: Жаҳонбози Ядоллаҳ (Эрон)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ризо Сухандон (Эрон), Чи Сеунг Мин (Корея Республикаси)
Тўртинчи ҳакам: Ким Чонг Хёк (Корея Республикаси)
Голлар: Ҳу Жинг Ҳанг (43) – Жамшид Болтабоев (16)
Ўзбекистон U-16: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акрамжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (21. Шоҳжаҳон Аббосов, 85), 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 15. Иззатилла Абдуллаев (4. Исломбек Каримов, 66), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров, 23. Муҳиддин Одилов (11. Акобир Тўраев, 90+2)
Огоҳлантириш: Исломбек Каримов (90+2)
"Бу футбол ва футболда баъзан шундай ҳолатлар бўлиб туради. Биз ўзимиз юзага келтирган вазиятлардан фойдалана олмадик, шунинг учун ҳам бугунги ўйинда ғалаба қозона олмадик", - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.
"Режамизга кўра, биз ўйин бошидан ташаббусни ўз қўлимизга олиб, ушбу ташаббусдан фойдаланиш эди. Ўйин давомида биз қатор қулай имкониятларга эга бўлдик, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Кейинги ўйинда мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратамиз", - деди Нуралиев.
Учинчи турда Сурияга кичик ҳисобида имкониятни бой берган ўзбекистонликлар гуруҳ босқичидаёқ ортга қайтиши арафасида турганди. Бироқ гуруҳдаги иккинчи қарама-қаршиликнинг 90+4 дақиқасида Ҳиндистон Хитой дарвозасига тўп киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолди, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқишини таъминлади.
Ўзбекистон U-16 – Сурия U-16 0:1
Бош ҳакам: Маасаки Тома (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Оцука Ҳарухиро (Япония), Ҳсу Мин Ю (Тайвань)
Тўртинчи ҳакам: Стребре Деловски (Австралия)
Учрашув комиссари: Жаясурия Де Силва (Шри-Ланка)
Гол: Субай ал-Ҳусний (32)
Ўзбекистон U-16: 1. Сарвар Каримов, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (21. Шоҳжаҳон Аббосов, 46), 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 13. Алишер Мирзаев (14. Исломбек Каримов, 44), 17. Достонбек Ҳамдамов (10. Жавоҳир Сидиқов, 67), 20. Отабек Шукуров, 23. Муҳиддин Одилов.
Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (54), Равшанбек Хурсанов (61), Аҳмад Ашқар (90+2), Муҳаммад Раби (90+3)
Чорак финалда "C" гуруҳида 100 фоизлик натижа қайд этган Жанубий Корея пенальтилар сериясида мағлуб этилди.
Қизиқарли кечган ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоб қайд этилди. 65-дақиқада Акобир Тўраев томонидан чиройли тарзда ҳисоб очилди. Ҳужумчи тўпни рақиб дарвозабонининг устидан ошириб ташлаб, дарвозани ишғол қилди. Аммо корейслар ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда ҳисобни тенглаштирди.
Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1, пенальтилар бўйича: 3:5
Голлар: Хванг (90+4) – Акобир Тўраев (65)
Жанубий Корея: Ким Хёнг Жунг, Ким Чжонг Хун, Ким Ки Йонг, Ю Вон Чжонг, Хванг Ин Бом, Ко Мин Хёк, Хванг Хи Чан, Чои Жу Йонг, Хванг Мун Ки, Хванг Ки Вук.
Ўзбекистон: Сарвар Каримов, Жамшид Болтабоев, Ислом Исмоилов, Акрамжон Комилов, Улуғбек Давлатов, Иброҳим Абдуллаев, Акобир Тўраев, Иззатилла Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Муҳиддин Одилов.
"Аввало, табриклар учун миннатдорлик билдираман. Биз Жанубий Кореяга қарши ўйин қийин бўлишини олдиндан билардик, лекин биз унга ўзимизнинг "кутилмаган совғамиз"ни тайёрлаб қўйгандик, айнан ўша "сюрпризимиз" бугун гол урди. Жанубий Кореяни асосий ўйин вақтида мағлуб этамиз, деб ўйлагандим. Нима бўлган тақдирда ҳам Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири, биз уни жуда ҳам ҳурмат қиламиз. Бугун бизга Аллоҳнинг ўзи ёрдам берди.
Ҳа, биз чорак финалга катта қийинчилик ва омад билан чиқдик. Бироқ гуруҳ босқичида менинг шогирдларим ёмон кўрсатишди, деб айта олмайман. Гуруҳдаги ўйинларда ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлгандик, бироқ улардан фойдалана олмаганимиз учун муваффақиятсизликка учрагандик. Бугун, Жанубий Кореяга қарши ўйинда эса имкониятлардан фойдалана олдик.
Ярим финалда кимга қарши ўйнашнинг фарқи йўқ, Австралия бўладими, Эрон бўладими, биз рақиб танлаб ўтирамаймиз. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида тайёргарлик кўрамиз, учрашувдан учрашувдан ўйинимизни ривожлантириб боришга интиламиз. Келаси ўйинда бугунгидан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Ярим финалда Эрон ва Ўзбекистон ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган баҳсда 2:3 ҳисоби қайд этилиб Ўзбекистон термасининг ғалабаси билан якунига етди. Аввалига эронликлар ҳисобни очишди. 5-дақиқада Саидмажид Ҳусайний жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин эса катта саҳнага Ўзбекистон ўсмирлари чиқишди. Достонбек Ҳамдамов 13-дақиқада, Иззатилла Абдуллаев 35-дақиқада ҳамда Отабек Шукуров 43-дақиқаларда биттадан гол киритиб ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келишди. 89-дақиқада Амирмуҳаммад Мазлум Эронинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди.
Эрон - Ўзбекистон 2:3
Голлар: Саидмажид Ҳусайний (5), Амирмуҳаммад Мазлум (89) - Достонбек Ҳамдамов (13), Иззатилла Абдуллаев (35), Отабек Шукуров (43).
"Бугун биз мусобақа давомидаги энг қийин ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Биз Эрон терма жамоаси жуда кучли эканлигидан, айниқса, ўйинчилари жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эгалигидан, мен жуда ҳам яхши биладиган ва ҳурмат қиладиган мутахассис – Али Дўстмеҳр қўл остида жанговар жамоа борлигидан хабардор эдик. Биз Озарбойжондаги халқаро мусобақада Эронга қарши тўп сурганмиз. Бугун бизга, қайсидир маънода, бироз бўлса-да омад ҳам кулиб боқди. Бугунги ўйин учун, сўнгги дақиқаларга қадар майдонда бор кучи билан ҳаракат қилгани учун шогирдларимга раҳмат айтишни хоҳлардим. Мен улардан жуда ҳам миннатдорман.
Ҳозирги мусобақанинг аввалгилари билан таққослаб бўлмайди, уларнинг ҳар бири ўзича алоҳида. Мен бугун Эрон устидан қозонилган ғалабани тўрт йил аввал Тошкентда, айнан шундай мусобақа доирасидаги мағлубият учун реванш деб ҳисобламайман. Шунингдек, икки йил аввалги мусобақа финалидаги мағлубият ҳақида ҳам ҳеч нарса дея олмайман, чунки, яна қайтараман – буларнинг бари бошқа-бошқа мусобақалардир.
Финалга Япония йўл олдими, Ироқми, фарқи йўқ; финалда кучсиз жамоа ўйнамайди. Япония ҳам, Ироқ жуда яхши, кучли таркибга эга бўлган жамоалардир. Ўйлашимча, иккинчи ярим финал жуфтлигидан ким финалга йўл олишидан қатъий назар, бизни олдинда жуда ҳам қизиқарли финал ўйини кутиб турибди", - дея фикр билдирди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев.
Мусобақанинг финал учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония ўсмирларига қарши майдонга тушиб пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ўйин рақибнинг фаоллиги билан бошланди. Улар дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди ва 6-дақиқага келиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мизутани Такума ўзбекистонлик ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олди ва осонлик билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
Бу гол ўзбекистонлик футболчиларга салбий таъсир қилди ва бўлим ўрталаригача улар рақибга ташаббусни буткул бериб қўйди. Аммо Япония имкониятлардан фойдалана олмади. Бўлим охирларига келиб "оқ бўрилар" жонланиб қолишди ва дадиллик билан хужумга ўта бошлашди. Танаффусгача ҳисоб шу кўринишда қолди.
Иккинчи бўлимни Дилшод Нуралиев шогирдлари анча фаол бошлади. Марказий Осиё вакиллари кескин хужумлар орқали рақибни шошириб қўйишди ва 51-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган Акобир Тўраев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, уни доғда қолдирди. Ҳисоб тенглашгандан сўнг ташаббус яна “кунчиқар юрт” ўсмирларига ўтди. Бироқ ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
Пенальтилар сериясида эса Сарвар Каримов хақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, рақибнинг иккита зарбасини қайтарди, яна битта зарба эса ноаниқ кетди. Ўз навбатида ўзбекистонлик футболчилар бирор марта адашмасдан, пенальтиларни аниқ амалга ошириб - 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЎЗБЕКИСТОН – ЯПОНИЯ 1:1, пен - 3:1
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Абду (Қатар), Абдуллоҳ Ал Шалвай (Саудия Арабистони), Хсу Мин Ю (Хитой Тайпеи), Стребре Деловски (Австралия)
Комиссар: Жерри Хуанг Сонг (Хитой).
Голлар: Акобир Тўраев (51) – Мизутани Такума (6).
ЎЗБЕКИСТОН (U-16): 1. Сарвар Каримов, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (8. Илҳом Абдуғаниев, 64), 7. Равшан Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (13. Алишер Мирзаев, 90), 14. Исломбек Каримов, 17. Достонбек Ҳамдамов (16. Адҳам Аҳмаджонов, 46), 20. Отабек Шукуров.
ЯПОНИЯ (U-16): 1. Юя Нагасава, 2. Рёма Ишида (9. Огава Хироки, 78), 4. Сузуки, 5. Мотеги, 6. Сасаки Ватару, 8. Таро Сугимото, 11. Аояма (14. Сугимори Коки, 57), 12. Мизутани Такума (Кайо Китагоре, 88), 15. Кота Миямото, 17. Кожи Миёши, 20. Мияхара Казуя (С).
Огоҳлантириш: Достонбек Ҳамдамов 45
"Шунча йўлни босиб ўтиб, финалга етиб борганимиздан кейин Япония терма жамоасининг кучини яхши билардик. Уларга қарши яхши тайёргарлик кўрдик. Япониянинг кучини барча кўрди. Ўсмирларимизга раҳмат айтаман. 19 кун бир жойда футбол ўйнаш оғир, айниқса бу ёшда. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирдик ва йигитларни пенальти тепишни ўргатганимиз учун бўлса керак, омад биз томонда бўлди.
Ҳуштакдан кейин бу ҳолатни сўз билан айтиб бўлмайди. Барчамиз кўзда ёш билан ғалабани нишонладик. Бизнинг ҳолатимизни ўша жойда бўлган одамгина яхши ҳис қила олади", деди Дилшод Нуралиев финал ўйини ҳақида.
Қизиқ томони, чемпионлар сафида ҳам Ислом Исмоилов деган футболчи бўлган. Бироқ бу яқинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини чемпионлик сари етаклаган мураббий эмас. Сабаби мутахассис ўша пайтда 20 ёшни қарши олган.
Ўзбекистон тўсмирлар терма жамоаси Эрондан қайтгач, тантанали равишда кутиб олинди. Футболчилар 4 миллион сўм пул мукофоти, шунингдек, телевизор ва ноутбуклар билан тақдирланган.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Похожие новости

Комментарии
Islom Ismoilov 2025 yil 32 yosh