RU

Последние новости

09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  1 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  4 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  44 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар Новости

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун, 10 октябрь куни саралаш баҳслари доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон U-19 - Ҳиндистон U-19 ўртасидаги "А" саралаш гуруҳи 4-тур учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Ўзбекистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ҳозиргача иккитадан ўйин ўтказган. Ўзбекистон Туркманистон ва Непални мағлуб этган (мос равишда 1:0 ва 5:0). Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинда Қатарга 0:2 ҳисобида ютқазган, бироқ Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

  Ўзбекистон ва Ҳиндистон термалари миллий терма жамоа даражасида беш марта тўқнаш келишган. Ўсмирлар ва ёшлар миқёсида эса Ҳиндистон ва Ўзбекстон терма жамоалари 2011 йилда илк бор тўқнаш келишган, ҳозиргача 3та ўйин ўтказилган. U-19 ОЧ-2012 саралашида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Теҳронда Ҳиндистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Қолган икки ўйин U-16 даражасида ўтказилган ва ҳар иккала сафар ҳам Ҳиндистон Дилшод Нуралиев жамоасига мағлуб бўлган (0:9, 2:3).


Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасидаги энг қизиқарли шахс – терма жамоанинг англиялик бош мураббийи Колм Тоалдир.

Колм Тоал қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ-2006 саралашида Тожикистонни мағлуб эта олмай, финал йўлланмасисиз қолишган. Шундан сўнг Ўзбекистонни тарк этган Колм Тоал ўз фаолиятини Осиёнинг бошқа бир мамлакати – Ҳиндистонда давом эттириб келмоқда. У 2007 йилдан бери Осиё чемпионати саралашлари ва финал босқичларидаги Ҳиндистон U-16 ва Ҳиндистон U-19 термаларига устозлик қилиб келади. Колм Тоалнинг Ҳиндистон терма жамоалари устози сифатидаги Ўзбекистон билан илк тўқнашуви 2011 йил 4 ноябрида, Эронда юз берди. Ўшанда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Колм Тоал шогирдларини Владимир Козакнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Деярли шу вақтда Тошкентда U-16 ОЧ-2012 саралаши бўлган, Нуралиев жамоаси Ҳиндистонни 9:0 ҳисобида мағлуб этган. Ҳиндларда устоз бошқа эди. Ўзбекистонга 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай, Ҳиндистон ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги ОЧ финал босқичига чиққан. Финал босқичига Ҳиндистон U-16ни Колм Тоал олиб келган. Терма Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Осиё Чемпионати финал босқичидаги ўйинда Дилшод Нуралиев шогирдлари Колм Тоал жамоасини қийинчилик билан, 3:2 ҳисобида мағлуб этишган. Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2012да Ўзбекистон ўсмирлари чемпион бўлишган, бироқ гуруҳда қолиб кетишлари ҳам мумкин эди. Бироқ айнан Ҳиндистон гуруҳ босқичи сўнгги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани, Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиққан. Шундай қилиб, бугун ҳам Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасини Ҳиндистонга қарши осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. 


Учрашувни Қатарнинг "Ал Касс" телеканали жонли равишда эфирга узатади. Қуйидаги линк орқали ўйинни томоша қилиш мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика