RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  132 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Ҳиндистон суперлигаси қандай ташкил топди? Новости

Ҳиндистон суперлигаси қандай ташкил топди?

Айни кунларда Ҳиндистон суперлигаси атрофида юзага келган гаплар кўпчиликни ҳайрон қолдирган бўлиши табиий.
Чунки футболи ривожланмаган юртда қисқа муддат ичида суперлига ташкил этилди, у ерда юлдузлар тўп тепишни бошлади. Буларни ҳиндлар қандай амалга оширди? Айнан шу ҳолат ҳақида ўқувчиларимизга маълумот етказишга қарор қилдик.



Очилиш маросими

2010 йил Ҳиндистон футбол федерацияси бир қатор компаниялар билан ҳомийлик шартномасини имзолади. Шундан кейин юлдузларни жалб этган ҳолда суперлига ташкил қилишга уриниш бошланди. Бу ҳаракатлар 2014 йилга самара берди. Мамлакатнинг йирик 8 шаҳрида жамоалар ташкил қилинди. Йирик компаниялар, Болливуд юлдузлари ва кўплаб машҳур шахслар жамоа тузиш ишларини зиммаларига олишди. 13 октябрдан старт олган суперлига 20 декабрда ниҳоясига етади.

Ҳар бир жамоа бир нафардан машҳур футболчи ва 2 нафардан хорижлик футболчи билан ўзи шартнома имзолаши мумкин. Яна 5 легионерни эса саралаб олиш учун тақдим этилган рўйхатдан танлаб олади. 14 нафар маҳаллий футболчилар билан ҳам шартнома тузилади. Улардан 4 нафари ўша жамоа ўйнайдиган ҳудудда туғилган бўлиши шарт. Демак, рўйхатда 22 нафар футболчи бўлади.



Машҳур актираса Приянка Чорпа очилиш маросимида иштирок этди

Суперлига одатий чемпионатдан алоҳида тарзда ўтказилади. Яъни, одатий миллий биринчилик йилнинг қолган ойларида бўлиб ўтади. Суперлига эса алоҳида ташкил этилади. Ченнай, Деҳли, Гоа, Гувахати, Кочи, Калькутта, Мумбай ва Пунада шундай жамоалар тузилди. Уларни тузиш учун федерация бир хил миқдорда маблағни клубларга тақсимлади. Жамоалар бюджети тахминан 20 миллион АҚШ долларига яқин этиб белгиланди. Жон Абрахам, Ранбир Капур, Салмон Хон, Абхишек Баччан сингари Болливуд актёрлари ҳам жамоалар тузишда қатнашишди.
Маҳаллий футболчиларни саралаш жараёнида 84 нафар энг яхши ўйинчилар клублар ихтиёрига ҳавола этилди.



Ана сизга юлдузлар...

Хорижликларни саралашда эса 49 нафар футболчининг рўйхати тақдим этилди. Охир-оқибат ҳиндистонликлар Луис Гарсия, Элано, Дель Пьеро, Пирес, Жеймс, Юнгберг, Капдевилья ва Трезеге сингари футболчиларнинг ҳаракатларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлишди. Англиялик Жеймс клубида ҳам мураббий, ҳам ўйновчи дарвозабон вазифасини бажаради. Мураббийлар орасида Марко Матерацци, Зико, Рики Херберт, Питер Рид, Антонио Лопес сингари машҳурларни кўрамиз.



Ҳиндистон суперлигаси раҳбари Нита Амбани сўзга чиқди

“Атлетико Калькутта” (Калькутта) 
Бош мураббий:
Антонио Лопес (Испания)  
Машҳур футболчи: Луис Гарсия (Испания)

“Ченнаийин” (Ченнай)    
Бош мураббий: Марко Матерацци (Италия)  
Машҳур футболчи: Элано (Бразилия)

“Деҳли Динамо” (Деҳли)  
Бош мураббий: Харм ван Вельдховен (Голландия)  
Машҳур футболчи: Дель Пьеро (Италия)

“Гоа” (Гоа)  
Бош мураббий: Зико (Бразилия)  
Машҳур футболчи: Робер Пирес (Франция)

“Керала Бластерс” (Кочи)  
Ҳам мураббий ҳам футболчи: Дэвид Жеймс (Англия)

“Мумбай Сити” (Мумбай) 
Бош мураббий: Питер Рид (Англия)  
Машҳур футболчи: Фредерик Юнгберг (Швеция)

“НорзИст Юнайтед” (Гувахати)  
Бош мураббий: Рики Херберт (Янги Зеландия)  
Машҳур футболчи: Хуан Капдевилья (Испания)

“Пуна Сити” (Пуна)  
Бош мураббий: Франко Коломба (Италия)  
Машҳур футболчи: Давид Трезеге (Франция)



Ритик Рошан ва Приянка Чопра...

Хорижлик машҳур футболчилардан яна Борха Фернандес, Бернар Менди, Марек Чех, Майкл Чопраларни ҳам кўрамиз.
Жамоалар учун шаҳарларни танлашда шаҳар тузилмаси, стадион ва ишқибозлар сонининг кўп бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Стадионлар сиғими:
Каькутта   “Солт Лейк”   120 минг
Ченнай   “Жавоҳарлал Неру”   40 минг
Деҳли   “Жавоҳарлал Неру”   60 минг
Гоа   “Фаторда”   24 минг
Кочи   “Жавоҳарлал Неру”   75 минг
Мумбай   “Патил”   55 минг
Гувахати   “Индира Ганди”   35 минг
Пуна   “Шри Шив Чхатрапати”   22 минг



Орқа планда Дэвид Жеймс, Давид Трезеге ва Робер Приес...

Учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқи биринчи навбатда “STAR Sports” компаниясига тегишли. Ҳиндистон ичида айнан ушбу телеканлар барча ўйинларни олиб кўрсатади. Нафақат учрашувлар, балки майдондан ташқаридаги воқеалар ҳам ёритиб борилади. Турли кўрсатувлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Бундан мақсад футболнинг нуфузини янада ошириш.

“Hero MotoCorp” компанияси уч йил мобайнида лигага расман ҳомийлик қилади. Телеаудиторияни қамраб олиш бўйича суперлига Ҳиндистонда энг катта иш амалга оширилган спорт мусобақасига айланади. Унда аҳолининг 85 фоизини аудиторияга айлантириш имконияти юзага келиши кутилмоқда. Бу 1 миллиарддан ортиқ аҳоли ўйинларни кузатиб бориши билан баробар. Спорт, кино ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳам учрашувлар намойиш этилади.



"Атлетико Калькута" футболчиси Борха Фернандес голини нишонламоқда

Ўйинлар “Star Sports 2” (инглиз), “Star Sports 3” (ҳинд), “Star Sports HD 2” (инглиз), “Star Gold” (ҳинд), “Star Utsav” (ҳинд), “Asianet Movies” (малаялам), “Jalsha Movies” (бенгал) ва “Suvarna Plus” (каннада) телеканалларида турли тилларда шарҳлаб борилади. Шарҳланадиган тилларни каналлар номидан кейин келтириган. www.starsports.com сайтида эса ўйинларин интернет орқали кўриш имконияти тақдим этилади. Ҳиндлар беллашувларни хорижликлар учун шу тариқа бепул томоша қилишга рухсат берган.
“Fox Sports” телеканали суперлига ўйинларини Алессандро Дель Пьеронинг машҳурлиги сабабли намойиш этади. Шу тариқа Австралияда ном козониб улгурган италиялик футболчининг ҳаракатларидан кўпчилик баҳраманд бўлади. Ҳиндистон суперлигасини кузатиш ва ҳинд футболини яқиндан ёритиш учун минглаб журналистларнинг бу ерга ташрифи кутилмоқда.

Ҳиндистондек футболи унчалик ривожланмаган мамлакат футболни оммавийлаштириш, унга бўлган эътиборни кучайтириш учун шундай лойиҳага қўл урган экан, буни олқишлаб қоламиз. Ўз навбатида имконияти борларга учрашувларни томоша қилиб боришни маслаҳат бераман.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика