RU

Последние новости

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  65 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Ҳимоя очиб берса гол уриш ҳам осон бўлади ёхуд кечаги ўйин ҳақида икки оғиз Новости

Ҳимоя очиб берса гол уриш ҳам осон бўлади ёхуд кечаги ўйин ҳақида икки оғиз

Кеча олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Бу ўйинда "Бунёдкор" рақиб устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва барча голлар биринчи таймда муборакликлар дарвозасига киритилди.
Киритилган голларнинг вақтига қаранг: 13, 16, 21 ва 36. "Машъал" 13-дақиқадан бошлаб то 21-дақиқагача, яъни қандайдир саккиз дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборди. Ва барча голлар майдон марказидан бошланган ҳужумлар натижасида якун топди. Бу ўйинда "Машъал" умуман ҳеч нарса қила олмади. Рақибга қаршилик деярли кўрсатилмади, айниқса биринчи таймда. Аслида-ку, кечаги ўйин бир таймлик футбол бўлди.

"Машъал" футболчиларининг оддий вазиятларда рақибни ўтказиб юборишларини қандай тушуниш мумкин, ҳайронмиз. Агар рақиб ўйнамаса ёки ўйнашни хоҳламаса, нариги жамоанинг гол уриши ҳам жуда осон бўлар экан. Кечаги баҳсда шу нарса яққол кўзга ташланди. "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида гол ура олмасдан қандай қийналган эди-я. Чунки унда рақиб ҳимоячилари томонидан агрессив қаршилик кўрсатилганди. Лекин "Машъал" ўйинчилари худди боғча болалари каби ҳеч нима қила олишмади. "Бунёдкор" 8 дақиқа ичида учта гол киритган пайтда улар шунчаки томошабин бўлиб қараб туришди.

Эътибор беринг, "Бунёдкор" марказдан ҳужум уюштираётган пайтда рақиб футболчиси марказни ёпишни ўрнига қанотга ўтиб кетяпти. Бу қанақаси? Қани қаршилик? Нега "Бунёдкор" футболчилари жуда осонлик билан ҳужумга ўтиб кетишди ёки "Машъал"нинг бўлгани шуми? Олий лига савияси кўтариляпти деймиз, қани савия ошаётгани? Кечаги ўйин биланми? Ёки стадионга келган мингдан сал кўпроқ томошабин туфайлими? Шундай ҳашаматли стадион кеча бўм-бўш бўлиб қолди-я.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков "Машъал" пойтахтга келганда жамоаси ўйини ҳеч қовушмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Мана, бир неча йилдирки аҳвол шу. "Машъал" Тошкентга келса фақат ютқазади. Мураббий шуни йўққа чиқара олмаса, унда нима қилиб юрибди? Хомяков тезкор гол бизни "синдирди" деяпти. Футболда тезкор голми, кечроқ голми бунинг нима фарқи бор? Тезкор гол бўлмаслиги учун ҳимояда шунга яраша жипслашиб ҳаракат қилиши керак эмасми, ҳадеб ўз чизиғини ташлаб бошқа ёққа кетиб қолмасдан.

Тўғриси, кеча "Машъал" кўрсатган ўйинни умуман футбол деб бўлмайди. Бу худди хоҳлаганча ураверинглар, биз индамай турамиз дегандек гап. Бизга қаршиликсиз футбол умуман керак эмас. Майли, жамоа йирик ҳисобда ютқазсин, лекин майдонга тушдими, нимадир қилсин, қаршилик кўрсатсин. Ана шунда футбол ўсади. Бунақа ўйин билан олий лигани ОЛИЙ ЛИГА деб бўлмайди. Кечирасиз-у, ҳатто болалар лигасида ҳам бутсаси йиртиқ ёш болачаларнинг қаршилиги кечаги "Машъал"нинг ўйинига нисбатан кўпроқ бўлади. Ишонмасангиз, бориб болалар ўртасидаги мусобақаларни бир кўринг.

Жасур Асланов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика