RU

Последние новости

22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  2 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  70 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим" Новости

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим"

Трансферлар ойнаси вақтида фаол ҳаракат қилаётган яна бир жамоа - "Динамо".

Самарқандликлар янги мавсум арафасида таркибини хорижлик ва маҳаллий ижрочилар билан тўлдирмоқда. Клуб узоқ вақт жароҳати сабаб катта футболдан четда қолган Абдужамол Исроиловни ортга қайтарди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ярим ҳимоячи 2017 йилги мавсумда айнан шу жамоада тўп тепган эди. 


- Футбол жамоатчилиги Абдужамол Исроиловни анча пайт йўқотиб қўйди. Икки йилдан ошиқ майдондан ташқарида юрдингиз. Бундай пайтда "Динамо" таклифи сиз учун кутилмаган туюлдими?

- Тўғриси, ўша оғир жароҳатимдан кейин кўп вақт ўтди. Шунга қарамасдан, менга ишонч билдириб, таклиф қилгани Учқун Қобилов ва Андрей Шипиловга миннатдорчилигимни билдираман. Катта футболни "Динамо"да бошладим. Нима учун қайтганимни биласизми?  Ҳеч нарсани ўйламай, ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим. 

- Жароҳатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Худога шукур, ҳозирда ҳаммаси аъло даражада. Икки маҳал сунъий қопламали майдонда шуғулланмоқдамиз. Машғулотлар жараёнида жароҳат ўз таъсирини ўтказаётгани йўқ. Эркин ҳаракат қилишимга тўсқинлик қилмаяпти. 

- Ўтган йили катта футболни тугатиш қарорига келган экансиз...

- Ҳа, орада маълум вақт шундай фикр ҳам юзага келди. Ҳаттоки, умуман машғулот ўтказмаган пайтларим ҳам бўлди. Аммо оёғим яхшилангани сари ишонч уйғона бошлади. Натижада қатъий равишда машғулотларни давом эттирдим. 

- Яшил майдонга қайтишингиз нима учун бунчалик кўп вақтни олди? Жароҳатингиз тузалиши чўзилгани сабаби нимада?

- Очиғи ўзим ҳам билмадим. Оёғимнинг лат еган қисми яхши тузалаётганди, аммо югуришга қийналаётган эдим. Жарроҳлик амалиётидан сўнг гипсда 5 ой ўтириб қолдим. Оёқда қон айланиши учун ҳаракатланиш керак экан. 

- Бугунги "Динамо" 5 йил аввалгига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳар томонлама ўзгаришларга қўл урилгани кўриниб турибди. Шароитлар анча яхшиланган. 

- Жамоада футболчиларни ўйнатадиган мураббий. Натижага ва ўйинга ҳам у жавобгар. "Динамо"нинг сербиялик мураббийи сиз билан гаплашиб кўрдими?

- Жамоага футболчиларни мураббий танлайди. Мени таклиф қилишганда сербиядан мураббий келаётганини, унда ижобий таассурот қолдирсамгина жамоада қолишимни айтишди. Предраг Роган бизни кўрикдан ўтказди. У билан гаплашдик. Қолишимни айтди. Якунда шартнома имзоладим. 

- "Навбаҳор" мухлислари сизни яхши кўришади. Ортда қолган вақт мобайнида ижтимоий тармоқларда сизни қўллаб-қувватлаб туришди...

- Гапингиз рост. "Навбаҳор" мухлисларини яхши кўраман. Қаерда бўлсам ҳам омад тилашади. "Динамо"га ўтганимда эзгу тилаклар билдиришди. Бундан хурсандман. Қачонлардир яна уларнинг қаршисида тўп тепаман. "Динамо" ишқибозларига ажоийб тарзда кутиб олишгани учун ташаккур. Жорий йилда ҳам самарқандликларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика