RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ҳеч бир клубда бунчалик ўзгариш бўлмади. Ўзингиз кўринг: "Атлетико"ни таниб бўлмаяпти Новости

Ҳеч бир клубда бунчалик ўзгариш бўлмади. Ўзингиз кўринг: "Атлетико"ни таниб бўлмаяпти

"Атлетико" юлдузлари "Барселона", "Сити". "Бавария" ва "Интер"ни кучайтирди, аммо "матрасчилар" олдингиданда қизиқарлироқ жамоага айланиши мумкин.

"Атлетико" бу ёзда сотувлар бўйича етакчига айланди.


1. "Атлетико" - 311,1 млн. евро

2. "Бенфика" - 172 млн. евро

3. "Челси" - 119 млн. евро


Қисқача маълумот

Антуан Гризманн → "Барселона" (120 млн. евро). Мавсумлар оралиғидаги энг шов-шувли можарога сабаб бўлиб, "Атлетико"ни жуда хунук тарк этди.


Лукас Эрнандес → "Бавария" (80 млн. евро). Тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланди. "Ливерпуль" ван Дейкни 78,8 млн. еврога сотиб олганди.


Родри → "Манчестер Сити" (70 млн. евро). Испаниялик таянч ярим ҳимоячисини Гвардиола сотиб олишни истади ва "Сити" шартномадаги товон пулини тўлаб берди. "Атлетико" ҳеч нарса қила олмади.


Желсон Мартинш → "Монако" (30 млн. евро). "Атлетико"да ўйнаб кета олмади, қишда ижарага берилди ва Францияда топ футболчи эканлигини кўрсатди. Ўша ерда қолди.


Лусиано Вьетто → "Спортинг" (7,5 млн. евро), Бернард Менса → "Кайсериспор" (3,6 млн. евро). Уларнинг кетганини ҳеч ким пайқамади.


Диего Годин → "Интер" (эркин агент). Клуб билан янги шартнома бўйича келиша олмади, тузукроқ шартлар билан бошқа клубга йўл олди, аммо можароларсиз. Хайрлашув матбуот анжуманида йиғлаб юборди.


Филипе Луис → эркин агент. Унинг шартномаси якунланган. Ҳимоячи "Атлетико"да бир мавсум қолиши учун кичик умид бор. Бироқ катта эҳтимол билан ватанига қайтса керак.


Асосий таркибнинг олти футболчиси жамоани тарк этди, уларнинг икки нафари етакчи эди. Улар билан хайрлашиш "Атлетико" топ даражадан тушганини билдиради, аммо:


1. Симеоне қолди

2. Клуб янгиланмоқда


"Атлетико" - харажатлар бўйича дунёда учинчи.


"Реал" - 303 млн. евро

"Барселона" - 237 млн. евро

"Атлетико" - 221,5 млн. евро

"Боруссия" - 127,5 млн. евро

"Севилья" - 123,5 млн. евро


Қизиқ, бу 5та клубнинг 4таси Испаниядан. Рўйхатда бирорта инглиз йўқ.


Қисқа маълумот

Жоау Феликс ← "Бенфика" (126 млн. евро). Мегаиқтидорга эга португалиялик форвард. Ҳозирча бу ёзнинг энг қиммат футболчиси.


Маркос Льоренте ← "Реал" (30 млн. евро). 24 ёшли таянч ярим ҳимоячиси "Қироллик клуби" асосий таркибига кира олмади. "Атлетико"да эса у майдонга тушувчилардан бири бўлади. Йигитча учун яхши вариант ва "Атлетико" захирасини кучайтиришнинг яхши йўли.


Фелипе ← "Порту" (20 млн. евро). Иқтидори кеч намоён бўлган тажрибали марказий ҳимоячи. Фелипе 27 ёшида Бразилиядан Португалияга келган, шу сабабли нарх паст. Агар 23-24 ёшда бўлганида "Порту" 60 млн. евродан кўпроқ сўраган бўларди.


Ренан Лоди ← "Атлетико Паранаэнсе" (20 млн. евро). 21 ёшли қанот ҳимоячиси чап қанотдаги барча жойларда ўйнай олади. "Атлетико" Лоди учун курашда "Зенит"ни мағлуб этди. "Матрасчилар" бу жойга яна бир футболчини сотиб олса керак. Масалан, "Порту"дан Алекс Теллесни.


Эктор Эррера ← "Порту" (эркин агент). Жуда фойдали битим. "Атлетико" Родри ўрнига икки футболчи сотиб олди (Льоренте ва Эррерани) ва 50 млн. евро фойдада қолди. Марказда Сауль, Коке ва Томас борлигини ҳисобга олсак, таркиб янада кучайди дейиш мумкин.


Киран Триппер ← "Тоттенхэм" (25 млн. евро). "Атлетико"да ўнг қанот ҳимоячиси позицияси бўш қолаётганди, бироқ мадридликлар тезда бу муаммони бартараф этишди. Триппер сўнгги мавсумда ўзини кўрсата олган ҳимоячилардан бири.


Бу билан трансфер кампанияси якунлангани йўқ. "Атлетико" харидларни амалга оширишда давом этади, жамоада пул етарлича. Ҳозир сотув ва харид ўртасидаги фарқ +89 млн. еврони ташкил қилади. Улар бу пулларни бемалол сарфлашлари мумкин.


Тез орада яна бир марказий ҳимоячи - "Эспаньол"нинг 24 ёшли футболчиси Марио Эрмосо хариди ҳақида эълон қилиниши мумкин. У ўтган мавсум ижара асосида "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилган. Бақувват ҳимоячи.


Жамоада кучайтириш керак бўлган битта жой қолди:

ЮЛДУЗ


Юлдуз. Феликс - қимматбаҳо футболчи, аммо 19 ёшда фақат Мбаппегина асосий юлдуз бўлади. Облак, Сауль, Коке - булар ҳам юлдуз, аммо янгиланган "Атлетико"га янги топ футболчи керак.


Айни дамда деярли барча позицияларда футболчи етарли, аммо юлдуз "Атлетико"нинг ўтиш даврини тезлаштириши мумкин. Хамес ёки Дибала даражасидаги ўйинчилар трансферни якунлаш учун идеал вариант бўлади, бироқ бу икки футболчи ҳам "Атлетико"га ўтмаса керак.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика