Ҳайсам Аббос: "Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин энг қийини бўлди"
18 фев 2016 17:40
Новости
Ҳайсам Аббос: "Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин энг қийини бўлди"
Ироқ ҳамда Австралия ўртасидаги баҳсдан сўнг, ироқликлар бош мураббийи Ҳайсам Аббос ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Бизнинг футзалчиларимиз анча чарчашганди. Юкламалар жуда ҳам кўпайиб кетди. Бундан ташқари жароҳат олган футзалчиларимиз ҳам бор эди. Шу боис ютқаздик”, - дейди мураббий.
- Осиё чемпионати ташкилотчилиги ҳақида нима дея оласиз?
- Мусобақанинг ташкилотчилик даражаси жуда юқори даражада бўлди. Барчага миннатдорчилик билдираман. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, ўйинларга келган мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши барчаси ажойиб бўлди. Мамлакатингизга катта раҳмат айтаман.
- Кечаги мағлубиятдан сўнг ўйинчиларни руҳан тиклаш қанчалик қийин кечди?
- Йўқ уларнинг руҳий тайёргарлиги жойида эди. Бугун фақатгина жисмоний тайёргарлик борасида фарқ кўзга ташланиб қолди.
- Мусобақада Ироқ учун қайси ўйин энг қийини бўлди?
- Ўзбекистонга қарши чорак финалдаги баҳс.
- Ироқ иккинчи бор чорак финалга чиқди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Биз мусобақанинг кучли 8 жамоаси орасига кирдик. Бу Ироқда футзал ривожланаётганидан далолат беради.

Комментарии