RU

Последние новости

22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  1 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  36 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  8 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  37 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  6 19:57Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади  0 19:40Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди  44 19:24"Энг зўр-2024". Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи, Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди  2 18:58Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди  1 18:30Беллингем: "Мбаппе ўзининг даражаси туфайли "Реал"да жуда катта босим остида"  35 18:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида "Чиғатой"ни мағлуб этди  0 17:50Ван Дейк "Реал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  6 17:26Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ЦСКАга жанг таклиф қилади"  1 16:59АПЛ ва Бундеслига клублари "Ипсвич" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

"Ҳаёлимда футбол тўпи бўлса, қўлимда фотокамера эди". "Барселона"нинг янги бош мураббийи ким? Новости

"Ҳаёлимда футбол тўпи бўлса, қўлимда фотокамера эди". "Барселона"нинг янги бош мураббийи ким?

Кеча "Барселона" Луис Энрике ўрнини "Атлетик" собиқ устози Эрнесто Вальверде эгаллаганини эълон қилди.

У аслида ким? Бошидан нималарни ўтказган. Бу ҳақда шу мақоламизда ўқшингиз мумкин.


Баскония мураббийи Хавьер Клементенинг кичик қайиғи бўларди ва мутахассис уни "Txingurri" ("Чумоли") деб номлаган. 22 ёшли Вальверде "Сестао"дан "Эспаньол"га келганида, Клементе тезда янги футболчига лақаб топди ("Чумоли"). "У озғин ва бўйи паст эди, Мессидан ҳам кичик - бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Бу лақаб Эрнестога ёқмади, бироқ ушбу ном бир умр унга "йўлдош" бўлди".

Вальверденинг тана тузилиши ҳеч қачон унга майдонда ҳалақит қилмаган, аксинча. 1986 йил Сегундадан Примерога чиққан ҳужумчи, "Эспаньол"да икки ажойиб йилни ўтказади - биринчи мавсумда у бронза медалини қўлга киритади, иккинчисида эса жамоани тарихда илк маротаба УЕФА Кубоги финалига олиб чиқади. Ўшанда Вальверде фаолиятидаги биринчи профессионал трагедияни бошидан ўтказади.

Ўша пайтларда финал икки учрашувдан иборат эди, "Эспаньол" "Байер"га қарши уй ўйинида 3:0 ҳисобида ғалабага эришади, Вальверде иккита голли пас муаллифига айланган. Икки ҳафтадан кейин жавоб учрашуви бўлиб ўтиши керак эди. Бу кунгача Барселона шаҳрининг оқ-кўк қисми биринчи еврокубок чўнтакда деб ўйларди. Баҳсга бир неча кун қолганда Вальверде машғулотда жароҳат олади. У барибир жамоа билан Германияга учади ва "Эспаньол" унинг кўз олдида иккинчи бўлимдаги 20 дақиқа ичида 3 та гол ўтказиб юборади. Баҳс пенальтилар сериясигача етиб келди. Испанлар илк икки зарбани аниқ амалга оширишади, аммо қолган учтаси эса бесамар якун топади ва УЕФА Кубоги кутилганидек Испанияга учмайди.

Клементе бу ҳақда "Мураббий сўзи" китобида эслаб ўтган: "Ўшанда мағлуб бўлишимизнинг ягона сабаби - мен Лауридсенва Вальвердени майдонга туширмаганим деб ҳисоблашади. Биз биринчи бўлимни яхши ўтказдик, иккинчисида эса сочилиб кетдик... Нега бундай бўлганини билмайман. Учрашувдан олдин Эрнестодан ҳолати ҳақида сўрадим, аммо у тиззаси оғриётганини айтди. У зўрға юрарди, бироқ одамлар у майдонга тушиши керак эди деб айтаверишади".

Мағлубиятга қарамасдан, Вальверденинг ўйини эътиборга тушади, "Эспаньол"нинг молиявий муаммолари туфайли жамоа Примерони тарк этишига бир баҳия қолади. Натижада "Эспаньол"нинг икки ёрқин футболчиси - Вальверде ва Микель Солера Кройффнинг "Барселона"сига ўтади. Уларнинг "Барса"даги фаолияти жуда яхши ўтди дейиш қийин. Вальверде икки йилдан сўнг, Бильбао жамоасига ўтади ва "Атлетик"да 90 йиллар биринчи яримининг асосий юлдузларидан бирига айланади. Солер эса 7 та мавсумда 6 та жамоага ўтади, аммо иккиси ҳам фаолиятини "Мальорка"да якунлашади, бироқ 6 йил фарқ билан.


Вальверденинг Барселонадаги даври фақат футбол билан боғлиқ эмас - у фотография Институтида ўқийди ва футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, профессионал сураткаш бўлишни режалаштириб қўяди. Спорт устун келганига қарамасдан, у камерани ташлаб қўйгани йўқ. Баъзида турли журналларда унинг ишлари чоп этиларди: Стадионлар, жамоадошлари, шаҳарлар суратлари. "Бу икки илҳом манбаи доим мен билан эди. Миямда футбол тўпи бўлса, қўлимда фотокамера" - дейди Вальверде. 2012 йилда Гвардиоладан Вальверденинг "Олимпиакос"ни тарк этиши ҳақида сўрашганида, Хосеп шундай жавоб қайтарган: "Футбол олами буюк мураббийдан айрилди, аммо Испания буюк сураткашни ўзига қайтарди". Айнан 2012 йилда Эрнестонинг биринчи фото китоби сотувга чиқди - "Medio tiempo" ("Вақт оралиғи"). Пеп адашган эди, футбол олами ажойиб мураббийдан айрилмади. Аксинча, Вальверде энди тезлик ола бошлаган эди.

У "Атлетик"ни шуғуллантира бошлади, "Эспаньол"да эса у клубни иккинчи маротаба УЕФА Кубоги финалига олиб чиқди ва яна ўша трагедия такрорланди. Дуранг, пенальтилар серияси ва Вальверде жамоаси 4 та имкониятдан бор-йўғи битта гол уради. Рақиб эса "Севилья" эди. Леверкузен ва Глазгодаги финалларни 19 йил ажратиб турарди, аммо алам, оғриқ бераётган тиззани ёдга соларди.

У "Эспаньол"дан сўнг "Вильярреал" ва "Валенсия"ни бошқарди. Ваниҳоят у "Атлетик"ка қайтди. Шу йиллар давомида Вальверде уч маротаба "Барселона"га ўтиши мумкин эди: Биринчи маротаба 2008 йил - Райкарднинг даври якунлангандан сўнг, Эрнесто номи кенгайтирилган рўйхатда бўлган; Иккинчиси - Пеп жамоани тарк этганидан сўнг бўлган, бироқ "Барса" раҳбарияти Тито Вилановага ишонч билдиради; Ниҳоят, учинчи маротаба Вальверде ҳақида 2014 йилнинг баҳорида миш-мишлар пайдо бўлади, бироқ Эрнесто "Атлетик"ни 16 йилдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтарган эди! Қандай қилиб кетиш мумкин? Тақдирдан қочиб қутилиб бўлмайди. Уларнинг йўли барибир туташди.


Вальверде "Атлетик"да ўзини чегараланган бюджетда ишлайдиган, ёшларга эътибор қаратадиган ва футболчининг обрўсига қарамайдиган мураббий сифатида кўрсатди. Тажрибали психолог, тинчликпарвар, у жамоадаги эмоционал барқарорликни тезда ўнглай олади, айнан шу нарса сўнгги пайтда "Барселона"га етишмаётган эди. Уни Кройффнинг давомчиси дейишади, бунинг устига, Йоханнинг ўзи бир неча маротаба Каталония клубига Эрнестони тавсия этган.

"Атлетик" трансфер сиёсатининг ўзгача жиҳатлари Вальверденинг танлаш қобилиятини очди ва бу "Барса"га жуда керак, чунки жамоа ўтган мавсум катта пулни ҳавога совурди.


Алоҳида мавзу - Вальверди ва трио Суарес-Месси-Неймар муносабатлари қандай бўлади? Бильбаода Вальверде афсона эди, шу сабабли у Ираола ва Беньятани бемалол захирада қолдириб юборарди. Ҳозирча у Барселона юлдузлари учун бегона инсон. Аммо унинг жамоалари креатив ярим ҳимоя билан ҳужумкор ўйин намойиш этади, шу сабабли "Барселона" ўз услубидан воз кечмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Вальверде фаолияти давомида икки маротаба йирик соврин ютишга яқин келган, аммо икки марта ҳам омад ундан юз ўгирган. Вальверде 53 ёшда. Ғалабали қадам ташлашнинг айни вақти. Унинг қўл остида жаҳоннинг энг яхшилари тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика