Ҳарри Кейн "Бавария"га зарур
17 сен 2022 18:46
Новости
Ҳарри Кейн "Бавария"га зарур
Мюнхен клубининг "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиш нияти анча жиддийлашди.
29 ёшли футболчи ўтган йили "Манчестер Сити"га ўтиб кетишига бир баҳя қолган эди. Фақат унинг 150 млн фунтлик қиймати барчани тўхтатиб қўйганди.
Бироқ Кейнинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси якунига 2 йил вақт қолди ва у кубоклар ютишни истайди. Бунга ҳозирги жамоаси билан эришиши қийин, албатта. Ёзда "Бавария" Левандовски ўрнига уни келтиришга уриниб кўради.
Манбага маълум бўлишича, Ҳарри Кейн немис клубининг ёздаги энг асосий трансфер нишони бўлади. Трансфернинг амалга ошиши кўпроқ футболчининг жорий мавсумдаги кўрсатадиган ўйинига боғлиқ бўлади. Лекин "Бавария" уни харид қилишга қодир. Жамоада кучли ҳужумчилар бўлса-да, уларга 9-рақамли форвард етишмаяпти.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии